2022-09-18 19:30:44
Ниҳоятда кенг қамровли дуо
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни (ҳалол) ризқ талаб қилишга тарғиб этар эканлар, шу бирга бу нарса бизнинг ҳаётимизнинг аслий максади ва рағбатимизнинг интиҳоси бўлмаслиги кераклигини ҳам ўргатдилар.
مِنْ دُعَاءِ الرَسُولِ صلى الله عليه وسلم: «اللّهُمَّ لَا تَجْعَلِ الدُّنْيَا أَكْبَرَ هَمِّنَا، وَلَا مَبْلَغَ عِلْمِنَا وَلَا غَايَتَ رَغْبَتِنَا» رواه الترمذي.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз дуоларида: «Аллоҳим, дунёни ташвишимизнинг энг каттаси, илмимизнинг етиб борган жойи ва рағбатимизнинг барчаси қилиб қўймагин!» дедилар».
Хулоса қиладиган бўлсак, бу ҳадисдан уч нарса маълум бўлади.
1. Ҳалол ризқ талаб қилиш диннинг бир бўлагидир.
2. Талабимиз ҳалолдан бўлсин ва ҳаромдан сақланайлик.
3. Ризқ талаб қилишнинг ўрнини билайлик. У олий мақсадимиз бўлиб қолмасин.
Манба: «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур» китоби.
@assoodiq_kitoblari
3.7K views16:30