Get Mystery Box with random crypto!

Assoodiq

Telegram kanalining logotibi assoodiq — Assoodiq A
Telegram kanalining logotibi assoodiq — Assoodiq
Kanal manzili: @assoodiq
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11.01K
Kanalning ta’rifi

Исломда муомалат илми тўғрисида муътабар ва ишончли манбалардан олинган илмлар улашилади.
Бизнес курсларда иштирок этиш учун www.assoodiq.uz орқали мурожаат қилинг ёки қўнғироқ қилинг:
71 200 5559
Реклама қўйманг, блокланасиз.

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2022-12-19 18:08:58 Савдодаги мукофотлар қимор (майсир) бўлмаслиги учун қўйилган талаблар

Сaвдодaги мукофот шундай ютуқки, ундан мақсад – харидорларни муайян бозор ёки дўконга, муайян хизмат ёки товарларга қизиқтиришдир. Бундай мукофот мижозларга соврин тарқатиш, муайян баллар йиғиш, маълум бир товарни сотиб олган ёки хизматдан фойдаланган мижозга нимадир совға бериш шаклида бўлади.

Бугунги кунда бирор товар ёки хизматни сотиб олиш шарти билан қуръада иштирок этиладиган мусобақалар оммалашиб кетди. Бундай мусобақаларн Ислом молиясига мувофиқ уюштириш учун авваламбор олиш шарт қилинган товар ёки фойдаланиш шарт қилинган хизмат ҳам, бунинг учун бериладиган мукофот ҳам шариатга мувофиқ нарса бўлиши керак.

Қолаверса, Ислом молиясидаги асосий тақиқлардан бири бўлган майсир (қимор) бўлиб қолмаслиги учун қуйидаги шартларга амал қилиш керак:

а) қуръада қатнашишга шарт қилинган товар ёки хизматнинг нархи одатий нархдан оширилмаслиги керак;

б) қуръада қатнашиш учун олиш шарт қилинган товар ёки фойдаланиш шарт қилинган хизмат одатда одамлар сотиб олишни мақсад қиладиган (яъни одамлар мукофот қўйилмаса ҳам оладиган) нарса бўлиши керак. Шунинг учун мусобақа ўтказаётган томон «Фақат мукофот олиш учунгина қатнашиш жоиз эмас» деб эълон бериши керак. Aгар гумонида қуръага қатнашмоқчи бўлганларнинг кўпчилиги фақатгина мукофот учун қатнашаётгани ғолиб бўлса, бу ҳолатда мукофот қўйиш жоиз бўлмайди, аввал қўйилган бўлса, уни ҳам тўхтатиш лозим бўлади;

в) қуръада қатнашувчи ҳар бир мижознинг ютиш имконияти тенг бўлиши керак;

г) мукофот қўйишдан мақсад рақибларни синдириш, уларга зарар етказиш бўлиши мумкин эмас;

д) мукофот олиш ниятида қуръага қатнашиш учун тўғридан-тўғри ёки қандайдир воситалар орқали бадал (пул) тўлаш жоиз эмас. Восита орқали тўловга мисол шуки, баъзи уяли алоқа операторлари мижозлар қуръа иштирокчи бўлиши учун сўзлашувларни қимматроқ қилиб қўяди..

AAOIFI ташкилотининг «Шаръий меъёрлар» китоби асосида тайёрланди.

Яқинларга ҳам улашинг.
@assoodiqconsult – обуна бўлинг.
1.4K views15:08
Ochish/sharhlash
2022-12-19 14:32:29 Қарзни қачон, қандай ниятда олиш керак?»

Youtube каналимиздаги видеолар энди аудиошаклда (ташаббус кўрсатган ва тайёрлаганлардан Аллоҳ рози бўлсин).

Яқинларга ҳам улашамиз.
@assoodiq – обуна бўлинг
1.5K viewsedited  11:32
Ochish/sharhlash
2022-12-17 16:08:44
Бугун премьера!

Бугунги кўрсатувимизда «Қарзни қачон, қандай ниятда олиш керак?» мавзусида суҳбатлашамиз.

Суҳбатни YouTube саҳифамизда томоша қилинг:




Яқинларга ҳам улашамиз.
@assoodiq – обуна бўлинг
1.6K views13:08
Ochish/sharhlash
2022-12-16 09:22:03
Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ бир иш қилинса, унинг пухта қилинишини хуш кўради», деганлар (Абу Яъло ривояти, «Мажмаъуз-завоид»; Суютий, «Жомеъус-сағир»).

Шундай экан, қилаётган тижоратингиз пухта бўлиши учун унинг жоиз-ножоиз томонларини ўрганиб олинг.

29 декабрга қадар «Бизнесни Ислом молиясига мувофиқ бошқариш» курсининг 8-мавсумига олдиндан тўлов қилиб, юқоридаги имтиёзларга эга бўлинг.

Рўйхатдан ўтиш

Батафсил: 71 200 55 59

@assoodiq
2.3K views06:22
Ochish/sharhlash
2022-12-15 08:01:40 Савол:
Бир одам бир буюмни сотиб олгач, тўсатдан вафот қилиб қолди. Энди унинг вафотидан кейин сотиб олган буюмида айб чиқиб қолса, меросхўрлар айби бор буюмни ўша айб туфайли қайтариб бериши мумкинми?

Жавоб:
Ҳа, қайтариб бериши мумкин. Аслида ҳанафий мазҳабида хиёр меросхўрга кўчиб ўтмайди, бу ҳолатда хиёр ботил бўлиб, бай лозим бўлиб қолади, лекин хиёри айб бундан мустасно.
Мўътабар фиқҳий китоблардан бўлмиш «Ҳидоя»да шундай дейилган:

بِخِلافِ خِيارِ العَيْبِ؛ لِأنَّ المُوَرِّثَ اسْتَحَقَّ المَبِيعِ سَلِيمًا فَكَذا الوارِثُ
«Хиёри айб бундан мустасно, чунки мерос қолдирган одам ўша буюмни айблардан холи, саломат ҳолатда қўлга киритишга ҳақдор эди. Меросхўр ҳам худди шундай ҳаққа эгадир».

@assoodiq
2.1K views05:01
Ochish/sharhlash
2022-12-13 17:05:40
Ҳазратни хотирлаб

Суҳбатни «Islom uz»YouTube саҳифасида томоша қилинг:




Яқинларга ҳам улашамиз.
@assoodiq – обуна бўлинг
2.2K views14:05
Ochish/sharhlash
2022-12-12 17:50:31 Савол: Сармоя тенг бўлса, томонлардан баъзилари кўп ва баъзилари кам ишласа, баъзилари эса умуман ишламаса, фойдани ишга қараб тақсим қилинса жоиз бўладими?

Жавоб: Тиккан дастмоялари тенг бўлсада, қилган ишларига қараб фойдани тақсим қилиш жоиз бўлади, яъни яхши ишлайдиганга фойдадан кўпроғи, умуман ишламайдиганга тиккан дастмоясига нисбатан фойдадан камроғи каби.

https://fiqh.uz/maqola/669

@assoodiq
1.5K views14:50
Ochish/sharhlash
2022-12-07 17:20:06
Ғайридиннинг ҳаққини уриб қолиш ҳақида

Абдулманнон Абдуллоҳ

Яқинларга ҳам улашамиз.
@assoodiq – обуна бўлинг
1.2K views14:20
Ochish/sharhlash
2022-12-06 13:59:57 Битимнинг бекор бўлишига олиб келадиган ғарар

Ғарар – битимнинг ўзига хос хусусияти бўлиб, унинг мажбурий шартларидан бирининг оқибатларини (натижасини) ноаниқ ҳолга келтирадиган ёки аксинча, ғарар – бу оқибатлари борлик ва йўқлик ўртасида ўзгариб турадиган ҳолатдир, ноаниқликдир.

Ғарар даражаси жиҳатидан катта, ўртача ва кичик турларига бўлинади. Ғарар ўзининг оқибатлари нуқтаи назаридан битимнинг бекор бўлишига олиб келиши ёки олиб келмаслиги мумкин.

Қуйидаги ҳавола орқали битимни бекор қиладиган ғарарнинг шартлари билан танишишингиз мумкин:

https://telegra.ph/Bitimning-bekor-b%D1%9Elishiga-olib-keladigan-%D2%93ararning-t%D1%9Ertta-sharti-12-06
1.8K views10:59
Ochish/sharhlash
2022-12-05 18:10:44
Ҳазратни хотирлаб

Суҳбатни «Islom uz»YouTube саҳифасида томоша қилинг:




Яқинларга ҳам улашамиз.
@assoodiq – обуна бўлинг
1.9K viewsedited  15:10
Ochish/sharhlash