Get Mystery Box with random crypto!

Мусулмон савдогарнинг иккинчи сифати (давоми) Муҳаммад Тақий | Assoodiq

Мусулмон савдогарнинг иккинчи сифати

(давоми)

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг акалари Закий Кайфий шундай ҳикоя қилади:

«Менинг китоб дўконим бор эди. Бир куни қаттиқ жала қуйди. Бу ҳавода дўконга борсаммикин, бормасаммикин, бунақа шароитда одамлар кўчага чиқмайди, савдо ҳам бўлмаса керак, деб ўйладим. Кейин бирдан хаёлимга «Банданинг вазифаси – ризқнинг омилларини ушлаш, бериш-бермаслик эса Аллоҳнинг иши», деган фикр келди.

«Ризқ талабида дўконни очиб туриш менинг ишим, одамлар келиши, савдонинг юришиши эса Аллоҳнинг ихтиёрида» деб, дўконга кетдим. Бориб, дўконни очиб, пештахталарни осиб қўйиб, ўзим Қуръон тиловатига киришдим. Бир оз вақт ўтиб, аста-секин одамлар дўконга кира бошлашди. Аллоҳга шукрлар бўлсин, ўша куни ҳам бошқа кундаги савдолардан қолишмайдиган савдо бўлди, анчагина фойда ҳам тушди». («Ислоҳи ху тубот»).

Дарҳақиқат, тижорат – ризқнинг сабабларидан бири, холос, бергувчи эса Аллоҳдир.

давоми бор...

#мусулмон_савдогарнинг_сифатлари

Абдулманнон Абдуллоҳ, «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур» китобидан

Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

Нархи: 50 000 сўм

+998712175999

@hilol_reception

Дўкон манзиллари

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq - обуна бўлинг

kitoblardunyosi.uz