Get Mystery Box with random crypto!

Мусулмон савдогарнинг учинчи сифати Ҳар бир мусулмон савдогар | Assoodiq

Мусулмон савдогарнинг учинчи сифати

Ҳар бир мусулмон савдогар тижорат илмини билиши фарзи айндир. Токи тижорат илмини билмасдан, ношаръий йўл билан касб қилмасин. Бу ҳақда Умар розияллоҳу анҳу шундай деган: «Бозорларимизда динида фақиҳ бўлмаган (савдо илмини билмаган)лар савдо қилмасин, йўқса рибо еб қўядилар (яъни судхўрликка қўл уриб қўядилар)». («Арбаъийн»)

Мўминнинг меърожи бўлмиш намознинг ёки
Аллоҳ таоло «Фақат Мен учун адо қилинглар»,
деган рўзанинг шарт ва рукнлари мавжуд бўлгани каби тижоратнинг ҳам шарт ва рукнлари мавжуддир. Мусулмон одам бу шарт ва рукнларни адо қилиш билан:
– Аллоҳнинг амрига бўйсунган;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашган;
– Фарзи айнга амал қилган;
– Аллоҳдан қўрқиб, ҳаромдан сақланишга
уринган;
– Бошқанинг ўзи устидаги мажбуриятига
риоя қилган ва уларнинг ҳақларини ботил йўл
билан емаган;
– Ўз ҳаққини сақлаган;
– Аллоҳга таваккул қилган;
– Оиласини ўзгаларга қўл чўзишдан сақлаган
бўлади.
Албатта, бу савобларнинг барчасига тижорат
илмини пухта билган мусулмон савдогарлар дохилдирлар.

давоми бор...

#мусулмон_савдогарнинг_сифатлари

Абдулманнон Абдуллоҳ, «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур» китобидан

Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

Нархи: 50 000 сўм

+998712175999

@hilol_reception

Дўкон манзиллари

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq - обуна бўлинг

kitoblardunyosi.uz