Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

Kanal manzili: @argos_uz
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.51K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid
👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2024-02-26 07:25:17
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафта:

Давлат фуқаролик хизматидаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди.

Халқпарвар раҳбаргина одамларни рози қила олади. Раҳбарликка тайёрлов курслари давом этмоқда.

Филиаллар фаолияти: Инсон ресурсларини самарали бошқариш ва ривожлантириш — муҳим масала.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали юзасидан 5 та муҳим факт эълон қилинди.

Миллий кадрлар захирасидаги номзодлар масъул вазифаларга тайинланмоқда.

Давлат ишига кирмоқчи бўлган номзодлар учун навбатдаги муҳим янгилик ҳақида маълумот берилди.

Раҳбарликка қуйида ишлаб, натижа кўрсатган кадрлар тавсия этилмоқда.

Кўмакчи эксперт: Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда у фойдаланмаган меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланадими?

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тавсия: Давлат хизматида узоқ ва самарали ишлаш истагингиз бўлса, саломатлигингизга ҳам эътиборли бўлинг.

Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

Фаолиятида натижадорликка эришган давлат фуқаролик хизматчилари малака ошириш курсида таҳсил олмоқда.

Янгилик: Эндиликда номзод бир вақтнинг ўзида фақатгина 5 тагача лавозимга ариза юбора олади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
12.7K viewsedited  04:25
Ochish/sharhlash
2024-02-23 18:22:01
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

@argos_uz
18.7K views15:22
Ochish/sharhlash
2024-02-09 06:59:58
Давлат хизматчиси соати бошланди

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги

саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Каналга уланиш — @argos_uz
17.5K views03:59
Ochish/sharhlash
2024-02-09 06:47:53
Бугун буюк бобокалонимиз Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун!

Нафъинг агар халққа бешакдурур
Билки, бу нафъ ўзунгга кўпракдурур.

Илмни ким воситайи жоҳ этар,
Ўзинию халқни гумроҳ этар.

Ўз вужудингга тафаккур айлагил,
Ҳар не истарсен, ўзунгдин истагил.

Халойиққа кўрма қилиб бенаво,
Ўзингга раво кўрмаганни раво.

Одами эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.

Менга не ишқу, не ошиқ ҳавасдур,
Агар мен одам ўлсам, ушбу басдур.

Они башар хайлининг инсони бил,
Одамийлар одамийси они бил.

Бордур инсон зотида онча шараф, –
Ким ямон ахлоқин этса бартараф.

Асра ўзунгни биров озоридин,
Кимсага озурдалиқ изҳоридин.

Каналга уланиш — @argos_uz
14.2K views03:47
Ochish/sharhlash
2024-02-08 07:55:59
#Бу_муҳим

Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

Алишер Навоий абадияти

Маърузачи:
Гулбаҳор Ашурова, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти

Давлат фукаролик хизматчилари учун "Инсон ҳаётида таълимнинг ўрни" номли анимацион видеоролик намойиши

"Мутолаа вақти”
рукни: Алихонтўра Соғуний "Туркистон қайғуси" китоби

"Конституциявий саводхонлик" рукни: 32-модда шарҳи

Шунингдек, давлат хизматчиларига Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз,
ўқув соати эртага, 9 февраль куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси, телеграмдаги расмий канали ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
13.9K views04:55
Ochish/sharhlash
2024-02-08 07:05:51
#Кўмакчи_эксперт
#Видеошарҳ

Мен давлат ишида ишлайман. Ташкилот раҳбари пенсионерларни ишдан бўшатмоқчи? Иш бурувчи пенсионерларни ишдан бўшатиши қонунийми?

Эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб берди.

Каналга уланиш — @argos_uz
14.5K views04:05
Ochish/sharhlash
2024-02-05 10:26:41
#Диққат

Очиқ танловларнинг тест синови босқичида Ўзбекистон Конституциясидан саволлар қўшилди

Хабарингиз бор, Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали давлат фуқаролик хизматидаги вакант лавозимлар бўйича танловлар ўтказилиб келинмоқда.

Портал фаолияти хорижий тажриба, номзодлар ва жамоатчилик таклифлари асосида такомиллашиб бормоқда.

Айни дамда очиқ танловларнинг тест босқичи иштирокчилари учун тест саволлари тўплами:

миллий қонунчилик;
давлат тили;
ахборот коммуникация технологиялари;
мантиқдан иборат.

Эндиликда Миллий қонунчилик таркибига Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан саволлар қўшилганлигини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, давлат хизматига ишга киришда Конституциямиз бўйича имтиҳонлар ўтказиш тизимини амалда татбиқ этиш зарурлиги ҳақида Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан мамлакат халқига йўллаган байрам табригида таъкидлаб ўтилган эди.

Каналга уланиш — @argos_uz
14.1K views07:26
Ochish/sharhlash
2024-02-02 18:53:02
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Хасанов Отабек Абдурашидович Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари этиб тайинланди

Отабек Хасанов Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида 2020 йил 2 сентябрда фаолият бошлаган.

Ўтган давр мобайнида соҳада қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Тизимнинг норматив-ҳуқуқий базаси мустаҳкамланди, давлат фуқаролик хизматига кадрларни очиқ танлов орқали қабул қилиш тизими жорий қилинди. Миллий кадрлар захираси такомиллашди. Кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими йўлга қўйилди, ходимларни бошқариш ва инсон ресурслари фаолияти рақамлаштирилди.

Шунингдек, давлат хизматчилари малакасини ошириш бўйича замонавий тизим йўлга қўйилди, ёшларни давлат хизматига тайёрлаш йўналишида ижобий натижаларга эришилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси Отабек Абдурашидовичнинг кейинги фаолиятида ҳам муваффақият ва зафарлар тилайди.

Каналга уланиш — @argos_uz
13.4K views15:53
Ochish/sharhlash
2024-02-02 12:59:34
#Кўмакчи_эксперт
#Видеошарҳ

Ходим ҳар йилги меҳнат таътилидан воз кечишга ҳақлими?

Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси, эксперт Муҳаммадамин Муҳаммадалиевич батафсил маълумот берди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
17.5K viewsedited  09:59
Ochish/sharhlash
2024-02-01 13:36:56
#Бу_муҳим

Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Президент Фармони лойиҳаси мазмун-моҳияти

Маърузачи:
Одил Олимжонов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими, иқтисод фанлари доктори, профессор

"Халқ хизматчиси"
ижтимоий ролиги намойиши

"Мутолаа вақти”
рукни

"Конституциявий саводхонлик" рукни

Шунингдек, давлат хизматчиларига Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз,
ўқув соати эртага, 2 февраль куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси, телеграмдаги расмий канали ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
15.4K views10:36
Ochish/sharhlash