Get Mystery Box with random crypto!

Бугун буюк бобокалонимиз Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун | Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

Бугун буюк бобокалонимиз Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун!

Нафъинг агар халққа бешакдурур
Билки, бу нафъ ўзунгга кўпракдурур.

Илмни ким воситайи жоҳ этар,
Ўзинию халқни гумроҳ этар.

Ўз вужудингга тафаккур айлагил,
Ҳар не истарсен, ўзунгдин истагил.

Халойиққа кўрма қилиб бенаво,
Ўзингга раво кўрмаганни раво.

Одами эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.

Менга не ишқу, не ошиқ ҳавасдур,
Агар мен одам ўлсам, ушбу басдур.

Они башар хайлининг инсони бил,
Одамийлар одамийси они бил.

Бордур инсон зотида онча шараф, –
Ким ямон ахлоқин этса бартараф.

Асра ўзунгни биров озоридин,
Кимсага озурдалиқ изҳоридин.

Каналга уланиш — @argos_uz