Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

Kanal manzili: @argos_uz
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.51K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid
👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 112

2022-08-27 19:32:48
IT-паркда янги иморатлар фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркида қурилган янги биноларни бориб кўрди.

Давлатимиз раҳбари мазкур мажмуа қурилишига 2019 йил 20 ноябрда тамал тоши қўйган, ўтган йили декабрда бунёдкорлик ишларини кўздан кечирган эди. Бугунги кунда 20, 22, 25 қаватли бинолар ва конференция зали қуриб битказилди.

Мамлакатимизда ахборот технологиялари ривожига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Сўнгги беш йилда соҳага 2 миллиард доллар, шу жумладан, 700 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтирилди. Барча ҳудудларда IT-парклар очилиб, улар учун алоҳида солиқ режими жорий этилди.

Бу орқали 14 минг нафар ёшлар юқори даромадли иш билан таъминланди. Шунингдек, соҳада ўзини ўзи банд қилган мутахассислар сони 43 минг нафарга етди.

Каналга уланиш —
@argos_uz
3.2K views16:32
Ochish/sharhlash
2022-08-27 09:27:53
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси сессиясида Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Каналга уланиш — @argos_uz
5.4K views06:27
Ochish/sharhlash
2022-08-26 14:21:15
Ҳафта давомида Ўзбекистон ва хорижда қандай муҳим воқеалар юз берди?

"Сиёсий-маърифат соати"
нинг навбатдаги сонида давлат фуқаролик хизматчиларига бу ҳақда маълумот берилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
6.4K views11:21
Ochish/sharhlash
2022-08-26 13:12:34
#Қонунни_ўрганамиз

Янги қонун қабул қилинди. Барчада табиий савол туғилиши мумкин... Иш режими ўзгарадими?

Ушбу саволга Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Алишер Эранов жавоб беради.

Каналга уланиш — @argos_uz
7.4K views10:12
Ochish/sharhlash
2022-08-26 12:55:01
#Қонунни_ўрганамиз

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун тарғиботи доирасида ҳудудларда давлат фуқаролик хизматчилари билан очиқ мулоқотлар давом этмоқда

Намангандан махсус репортаж.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
5.2K views09:55
Ochish/sharhlash
2022-08-26 12:45:20
Адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, ташаббускорлик ва фидойилик фаолиятнинг энг муҳим мезонлари бўлиши керак

Президент Шавкат Мирзиёев Аманбай Оринбаевнинг раҳбарлик қобилияти, ватанпарварлиги ва инсоний фазилатларини, шунингдек, ҳудудни ривожлантириш борасидаги таклифларини ҳисобга олиб, унинг номзодига ўз розилигини билдирди.

Шундан сўнг, Жўқорғи Кенгес Раисини сайлаш масаласи овозга қўйилди. Яширин овоз бериш йўли билан Аманбай Оринбаев бир овоздан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимига сайланди.

Президентимиз Жўқорғи Кенгеснинг янги Раисига мурожаат қилар экан, "Аманбай Оринбаев адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, ташаббускорлик ва фидойиликни ўз фаолиятининг энг муҳим мезонлари сифатида белгилаб олиб, сайланган лавозимида Қорақалпоғистон аҳлига сидқидилдан хизмат қилиши ва ўзига билдирилган ишончни оқлаши лозим", деди.

Каналга уланиш — @argos_uz
4.8K views09:45
Ochish/sharhlash
2022-08-26 11:09:25 Қорақалпоғистон инфратузилмаси янада ривожланади

Мавжуд муаммолардан келиб чиқиб, Президент мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига:

“Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг Тўрткўл, Беруний ва Элликқалъа туманларидан ўтган қисмини реконструкция қилишга 160 миллион доллар жалб этиш;

таъмирталаб бўлган 1 минг 500 километр сув тармоқлари, 150 дан зиёд қудуқ, насос ва сув станцияларини таъмирлаш;

Нукус шаҳри, Тахиатош ва Хўжайли туманлари марказларида оқова сув тармоқларини қуриш;

128 та трансформатор, 7,5 мингта симёғоч устунларини алмаштириш;

Қорақалпоғистоннинг ҳар бир шаҳри ва туманида Ички йўлларни таъмирлаш участкалари ташкил этиш, уларга етарли штат, зарур маблағ ва техникалар ажратиш;

икки ой муддатда Қорақалпоғистонда халқаро ва ички автомобиль йўлларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқишга топшириқ берди.

Каналга уланиш — @argos_uz
4.5K views08:09
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:50:45
Қорақалпоғистон: Қўшимча имтиёз ва енгилликлар берилади

Оқсоқоллар кенгашининг қарорига мувофиқ Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига Аманбай Тлеубаевич Орынбаевнинг номзоди тавсия этилди.

Президент номзоднинг ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режалари ва таклифларини қўллаб-қувватлаб, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига Қорақалпоғистонда қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Жумладан, Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида:

ҳудуд учун фойда солиғи ставкасини 15 фоиздан 7,5 фоизга тушириш;

айланма солиқ ставкасини Нукус шаҳрида 4 фоиздан 2 фоизга, туманларда 2 фоиздан 1 фоизга, олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга пасайтириш;

мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини 2 бараварга камайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
4.5K views07:50
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:35:02 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камаловнинг бетоблиги сабабли ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақидаги мурожаати қаноатлантирилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
4.1K viewsedited  07:35
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:22:48 Президент: Афсуски, айрим раҳбарлар халқимизга халол хизмат қилиш ўрнига фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган маблағларни самарасиз сарфлаш, яратиб берилган имкониятларни ишга солмаслик, эл-юрт учун жонини бериб ишламаслик ҳолатларига йўл қўйиб келмоқда

Давлатимиз раҳбари шунча саъй-ҳаракатларга, Қорақалпоғистонга ажратилаётган катта-катта маблағларга қарамай, аҳоли кайфиятига салбий таъсир қилаётган муаммолар сақланиб қолаётганини қайд этди.

Каналга уланиш — @argos_uz
4.7K views07:22
Ochish/sharhlash