Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

Kanal manzili: @argos_uz
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.51K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid
👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2024-03-05 08:17:18
Айни вақтда vacancy.argos.uz порталидаги 161 та вакант лавозимга иш стажи талаб қилинмайди

Жорий йил 5 март ҳолатига кўра, vacancy.argos.uz порталида давлат органларидаги 468 та вакант лавозим учун аризалар қабули давом этмоқда.

Вакант лавозимларнинг 25 таси республика, 130 таси ҳудудий (вилоят) 200 таси туман даражасидаги бўш иш ўринлари ҳисобланади.

Порталда мавжуд вакант лавозимларнинг 161 тасига ҳужжат топшириш учун иш стажи талаб этилмайди.

Иш стажига эга бўлмаган фуқаролар давлат органларининг стаж талаб қилинмайдиган лавозимларини эгаллаш учун очиқ танловларда иштирок этишлари мумкин!

Таклиф ва саволларингизни
@vacancy_argos_bot орқали йўлланг!

Порталнинг расмий канали
— @vacancy_argos

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
14.8K views05:17
Ochish/sharhlash
2024-03-05 07:10:30 Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!

2024 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳ ва юқори даражада кенг нишонланади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
14.6K views04:10
Ochish/sharhlash
2024-03-02 13:15:10
Якшанба — оила куни

Инсондаги муқаддас хислатлар - ватанпарварлик, юксак маънавият, халқпарварлик оилада шаклланишни бошлайди. 

Ҳурматли давлат фуқаролик хизматчилари! Ҳафтанинг ҳар якшанба кунини оилангиз даврасида ўтказинг!

Театрлар, китоб дўконлари, сайлгоҳлар, истироҳат боғларига боринг. Ота-онангизни зиёрат қилиб, яқинларингиз, фарзандларингиз билан дилдан суҳбатлашинг.

Оиласи бағрида яхши дам олган, хотиржам бўлган, шахсий юмушларини жой-жойига қўйган давлат хизматчиси ҳар куни куч-ғайрат, креатив ғоялар билан фаолиятга киришади.

Унутманг, оила мустаҳкамлиги ва оила бағридаги ҳордиқ - самарали фаолиятингиз, маънан соғлом ёш авлод вояга етиши кафолати.

Бу ерда март ойи учун театрлар репертуарлари билан танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
21.1K views10:15
Ochish/sharhlash
2024-03-01 13:33:08
Давлат органлари ва ташкилотларида иш вақти, меҳнат меъёрларига риоя қилиш муҳим

Ушбу тартиб — самарали давлат хизматини кўрсатишнинг асосий омилларидан бири. 

Ҳурматли раҳбарлар, сиз роликда кўрсатилган қайси бир ташкилотни бошқаряпсиз?

Қадрли давлат хизматчиси, сизчи, ушбу қаҳрамонларимиз ҳолати ва натижаларини кўриб, қайси бирида ўзингизни кўрдингиз...

Хулоса чиқариш ўзимиздан...


Каналга уланиш - @argos_uz
13.9K views10:33
Ochish/sharhlash
2024-03-01 09:52:44 Хоразмда қиймати 10 миллиард доллардан зиёд йирик газ-кимё мажмуаси барпо қилинади

Бу лойиҳа ишга тушса, 3 мингта иш ўрни яратилади, йилига 2,4 миллион тонна юқори қўшилган қийматли полимерлар ишлаб чиқарилади. Бу нафақат Хоразм учун, балки республикамиз саноатининг флагмани бўлади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
12.6K views06:52
Ochish/sharhlash
2024-03-01 09:45:39
Бугунги "Сиёсий-маърифат соати" жараёнларидан фоторепортаж

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
14.2K views06:45
Ochish/sharhlash
2024-03-01 08:00:57
#Хотира_абадий

Шоира Зулфия 1915 йил 1 мартда Тошкентда туғилган. 1934 йилда унинг илк шеърий тўплами чоп этилган.

1935 йили шоира ҳаёт ришталарини шоир Ҳамид Олимжон билан боғлаган. Ҳ.Олимжоннинг бевақт вафотидан кейин(1944) чоп этилган "Ҳижрон кунларида" номли тўпламига шоира қалбининг абадий фироқ изтироблари билан тўла шеърлари киритилган.

Шоирага "Мушоира" шеъри катта шуҳрат келтирган. У мустақиллик йилларида "Хотира синиқлари" номли достонини яратди.

Зулфия Жавоҳарлаъл Неру номидаги ва "Нилуфар"номли халқаро мукофотларга сазовор бўлган. Шунингдек, "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони билан тақдирланган. Унинг номида ёшлар учун Давлат мукофоти таъсис қилинган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
13.5K views05:00
Ochish/sharhlash
2024-03-01 06:55:19
#Диққат

Давлат хизматчиси соати бошланди

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги

саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|X|Murojaat
13.7K views03:55
Ochish/sharhlash
2024-02-29 14:50:41
Мустаҳкам ишонч ва дўстлик кўприги бунёд бўлди

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
16.9K views11:50
Ochish/sharhlash
2024-02-27 09:05:33
#Билган_яхши

Иш берувчи қуйидаги ходимлар илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни белгилашга мажбур:

ҳомиладор аёллар;
ўн тўрт ёшгача бўлган бола (ўн олти ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган бола) ота-онасидан бирининг (ота-онанинг ўрнини босувчи шахснинг);
оиланинг бетоб аъзосини парваришлашни амалга ошираётган шахснинг илтимосига кўра тиббий хулосага биноан;
ногиронлиги бўлган шахснинг илтимосига кўра (тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўлиқсиз иш вақти режими тўғрисидаги, юкламани камайтириш ҳақидаги ва меҳнатнинг бошқа шарт-шароитлари тўғрисидаги тавсияларида назарда тутилган ҳолларда).

Тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлаганда ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш у ишлаб берган вақтга мутаносиб равишда ёки у бажарган ишнинг ҳажмига қараб амалга оширилади.

Тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлаш ходимлар учун ҳар йилги асосий меҳнат таътили давомийлигининг, меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришнинг ва бошқа меҳнат ҳуқуқларининг бирор-бир чекланишларига сабаб бўлмайди.

Каналга уланиш — @argos_uz
13.1K views06:05
Ochish/sharhlash