Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

Kanal manzili: @argos_uz
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.51K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid
👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2024-01-05 09:49:00
Гаджетлар ва технологияларга қарамликни енгиш мумкин

Қарамлик — иш самарадорлигини тушуради.

Гаджетларга қарамлик – ахборот технологиялари сония сайин ривожланиб бораётган даврда янги тушунча эмас.

Аввало, бу қарамликнинг симптомларини сизда бор-йўқлигини аниқлаймиз.

Кейин эса унинг ортга қайтариб бўлмас "излари" ҳамда қарамликдан халос бўлиш йўллари ва кутилажак натижалар билан танишамиз.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
17.2K views06:49
Ochish/sharhlash
2024-01-05 09:05:28
#Бошқарувда_илмий_ёндашув

Бошқарувда тизимли фикрлаш: тамойил ва технологиялар

Ушбу видеолавҳада сиёсий фанлар доктори Сардор Усманов тизимли фикрлашнинг бошқарувдаги аҳамиятини мисоллар ёрдамида таҳлил қилиб беради.

Кўриш тавсия қилинади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
12.9K views06:05
Ochish/sharhlash
2024-01-05 09:01:41 Президент Фармонига кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эртага, 6 январь (шанба) иш куни ҳисобланади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
26.6K views06:01
Ochish/sharhlash
2024-01-05 06:52:52
#Бу_муҳим

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги

саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
17.5K viewsedited  03:52
Ochish/sharhlash
2024-01-04 15:55:08
#Бу_муҳим

Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

Мавзу: Тизимли фикрлаш: тамойил ва технологиялар

Маърузачи:
Усманов Сардор Ураимович, сиёсий фанлар доктори

"Мутолаа вақти”
рукни

"Конституциявий саводхонлик" рукни

Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар

Эслатиб ўтамиз,
ўқув соати эртага, 5 январь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
19.7K views12:55
Ochish/sharhlash
2024-01-04 15:03:48
Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Унга кўра, туман ирригация бўлимлари ва махсус хизматлар негизида “Сув етказиб бериш хизматлари” давлат муассасалари ташкил қилинади. Улар экскаватор ва бошқа техникалар билан таъминланади. Бу суғориш тармоқларига хизмат кўрсатиш ишларини 2 баробарга арзонлаштиради.

Шунингдек, барча суғориш тармоқларини хатловдан ўтказиш, эгалари бўйича бириктириш ҳамда ҳар бирининг ягона идентификацион рақамини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
17.2K views12:03
Ochish/sharhlash
2024-01-04 12:22:06
#Ижтимоий_ролик

Мени "танкам" қонун!

— Шуҳрат, тезлаштир, дачага кетайлик, тез-тез белгила, ҳаммасини бир хил қилиб. Қўл қўйсак бўлди, тоғам ҳаммасини ҳал қилиб беради...
— Тоғанг ўзи амакимни қўлида ишласа...
— Кетдик, тайёр қолганини акахонларимиз ўзи "текислаб ташлайди".

Давоми роликда.

Full формат.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
17.4K viewsedited  09:22
Ochish/sharhlash
2024-01-04 08:15:20
#Билган_яхши

Иш берувчи ходимга компенсация тўловларини амалга оширишга мажбур


Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:

хизмат сафарларида бўлганда;

сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда;

иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда;

иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда;

ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан;

ходим фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун;

иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддати мутаносиб пул компенсацияси билан алмаштирилиши муносабати билан.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
13.8K views05:15
Ochish/sharhlash
2023-12-31 22:14:50 2024 йил Ўзбекистонда "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилинди

Каналга уланиш—@argos_uz
24.9K views19:14
Ochish/sharhlash
2023-12-31 14:07:54
#Бу_муҳим

“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2023 йилги 2-очиқ стипендия танлови натижаларини эълон қилади

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгашининг жорий йил 29 декабрдаги қарорига асосан 2023 йилги 2-очиқ стипендия танловида муносиб қатнашган ва юқори баллар тўплаган қуйидаги номзодлар “Жамғарма стипендиати” деб эътироф этилди. Ғолиблар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Жамғарма стипендиясини қўлга киритган “Жамғарма стипендиати”лари  “Эл-юрт умиди” жамғармасига Низомда келтирилган барча ҳужжатларни 2024 йил 15 январга қадар топширишларини ҳамда хорижга ўқишга кетиш билан боғлиқ барча ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштиришларини сўралади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
18.1K viewsedited  11:07
Ochish/sharhlash