Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

Kanal manzili: @argos_uz
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.51K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid
👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2024-01-31 13:04:03
“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги илк мавсумига 1 февралдан старт берилади

2024 йил 1 мавсуми доирасида лойиҳаларни амалга оширишнинг энг юқори қиймати 1 360 млн сўмни ташкил этади. Республика бўйича ажратилаётган жами маблағ — 3 трлн сўм.

Лойиҳаларни киритиш 20 февралга қадар давом этади.

#инсон_қадри_учун

Каналга уланиш — @argos_uz
17.0K views10:04
Ochish/sharhlash
2024-01-31 09:53:15
Айни вақтда vacancy.argos.uz порталидаги вакансияларнинг 51 тасига иш стажи талаб этилмайди

Бу — давлат фуқаролик хизматига кирмоқчи бўлган ёшларга яхши имконият.

Иш стажи талаб этилмайдиган вакансиялар

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
15.2K views06:53
Ochish/sharhlash
2024-01-27 16:31:19
#Премьера
#Ижтимоий_ролик

Халқ хизматчиси

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги "Халқ хизматчиси" номли ижтимоий роликни тақдим этади.

Роликда оғир ижтимоий муҳитдан илми ва меҳнати билан чиқиб, давлат хизматига ишга кирган, одамларнинг дуосини олаётган халқ хизматчиси ички кечинмалари, оғриқлари, армонлари ва мақсадлари акс этган.

Бугун давлат хизматида қаҳрамонимизга ўхшаган кадрлар жуда кўп. Ҳар бирингизни қадрлаймиз.Токи бугун давлат хизматчиси бўлиш қанчалик шарафли йўл эканлигини англаган экансиз, Ўзбекистон тараққиёт йўлидан дадил боради. 

Ёшларимизга, давлат хизматчиларимиз ва кенг жамоатчиликка томоша қилиш тавсия этилади.

Full формат.

Каналга уланиш — @argos_uz
118.3K views13:31
Ochish/sharhlash
2024-01-27 16:24:37
#Фоторепортаж
#LIVE

Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар қисқа муддатли малака ошириш курсини якунлашди

Жорий йилнинг 22-27 январь кунлари Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридан Миллий кадрлар захирасига киритилган бир гуруҳ номзодлар учун Давлат бошқаруви академиясида малака ошириш курси ташкил этилди.

Курс давомида номзодларга давлат ҳокимияти ва бошқарув тизими, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматини рақамлаштириш, бошқарув маҳорати каби йўналишларда ўқув машғулотлари ва тренинглар ташкил этилди.

Шунингдек, номзодлар ўзларининг бир йилга мўлжалланган Шахсий ривожланиш режаларини ишлаб чиқишди.

Айни дамда уларга сертификат топширилмоқда.

Каналга уланиш - @argos_uz
12.8K views13:24
Ochish/sharhlash
2024-01-26 06:45:53
Давлат хизматчиси соати бошланди

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги

саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
14.7K views03:45
Ochish/sharhlash
2024-01-25 15:18:25
#Бу_муҳим

Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

Давлат фуқаролик хизматчилари учун “Истеъдод бўшлиқлари, малака талаблари ва глобал меҳнат бозорлари: профессор Сеамус МcГуинесс билан суҳбат” деб номланган видеолавҳа намойиши

"Мутолаа вақти”
рукни

"Конституциявий саводхонлик" рукни

Республика театрларида 2024 йил январь ойида намойиш этиладиган спектакллар репертуари

Шунингдек, давлат хизматчиларига Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз,
ўқув соати эртага, 26 январь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси, Телеграмдаги расмий канали ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
14.6K views12:18
Ochish/sharhlash
2024-01-25 09:26:38
#Филиаллар_фаолияти

Фарғонада амалий семинар: Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича масъул ходимлар тажриба алмашишди, янги билимларга эга бўлишди

Каналга уланиш — @argos_uz
24.8K views06:26
Ochish/sharhlash
2024-01-24 15:08:55
#Филиаллар_фаолияти

Фарғонада инсон ресурларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича масъул ходимлар учун ташкил этилган амалий семинар юқори савияда ўтди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали, Адлия бошқармаси, Тошкент давлат юридик университети ҳамда “Yurist va kadr” НТМ ҳамкорлигида ҳудуддаги бошқарма ва ташкилотлар, шаҳар, туман бўлимларининг инсон ресурларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича раҳбарлари, масъул вакиллари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Семинар янги таҳрирда қабул қилинган Меҳнат кодекси ва “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги” қонун, бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ меҳнат муносабатларини тўғри ташкил этиш, ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида ташкил этилди.

Иштирокчилар фаолиятда дуч келаётган қатор масалаларни ўртага ташлашди. Амалиётга дуч келинаётган муаммолар таҳлил қилинди, ҳар бири бўйича мутахассислар юридик маслаҳат ва кўрматмалар берди.

Интерактив усулда ташкил этилган амалий семинар давомида иштирокчиларга меҳнат қонунчилиги бўйича ўз билимларини синовдан ўтказиш имконияти ҳам берилди.

Қизиқарли ўтган тест синовида қуйидаги номзодлар ғолиб деб топилди:

1- ўрин Мусаев Жўрабек
2- ўрин Рахматуллаев Умиджон
3- ўрин Солиев Хушнудбек

Ғолиб ва совриндорлар тақдирланди.

Каналга уланиш — @argos_uz
14.2K views12:08
Ochish/sharhlash
2024-01-19 15:58:56
#Очиқлик_ҳисобдорлик

Нукусда ОАВ вакиллари ва журналистлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди

Унда Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва 2024 йил учун устувор вазифалар ҳақида ахборот берилди.

Тафсилотлар мобил репортажда.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
15.3K views12:58
Ochish/sharhlash
2024-01-05 13:26:35 Давлат фуқаролик хизматчиси коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши ва коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) олдини олиши шарт

Агар давлат фуқаролик хизматчиси коррупция фактлари тўғрисидаги ахборотга эга бўлса, у коррупциянинг олдини олиш учун зарур чоралар кўриши, шу жумладан юқори турувчи давлат органини (мансабдор шахсини) ёки коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ваколатли давлат органини дарҳол хабар қилиши ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат этиши керак.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
17.3K views10:26
Ochish/sharhlash