Get Mystery Box with random crypto!

#Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давл | Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Хасанов Отабек Абдурашидович Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари этиб тайинланди

Отабек Хасанов Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида 2020 йил 2 сентябрда фаолият бошлаган.

Ўтган давр мобайнида соҳада қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Тизимнинг норматив-ҳуқуқий базаси мустаҳкамланди, давлат фуқаролик хизматига кадрларни очиқ танлов орқали қабул қилиш тизими жорий қилинди. Миллий кадрлар захираси такомиллашди. Кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими йўлга қўйилди, ходимларни бошқариш ва инсон ресурслари фаолияти рақамлаштирилди.

Шунингдек, давлат хизматчилари малакасини ошириш бўйича замонавий тизим йўлга қўйилди, ёшларни давлат хизматига тайёрлаш йўналишида ижобий натижаларга эришилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси Отабек Абдурашидовичнинг кейинги фаолиятида ҳам муваффақият ва зафарлар тилайди.

Каналга уланиш — @argos_uz