Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

Kanal manzili: @argos_uz
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.51K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid
👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2024-03-13 10:38:08
#Тайинлов

Отабек Қазоқов Бухоро вилояти Когон тумани ҳокими этиб тайинланди


О.Қазоқов тайинловга қадар “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси директори лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
12.7K views07:38
Ochish/sharhlash
2024-03-13 08:35:10
#АРГОС_маълум_қилади

Республика бўйлаб ўрта ва қуйи бўғин раҳбар кадрлари малака оширмоқда

Шу кунга кадар дастур давомида 1 минг 539 нафар кадр малака оширди.

Таъкидлаш керакки, бугун давлат хизмати барқарорлиги, ишончлилиги ва самарадорлигини таъминлаш — давлат хизматчисининг касбий тайёргарлиги, билим ва кўникмасига боғлиқ.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда ҳам давлат фуқаролик хизматчилари ўзининг касбий компетенциясини мунтазам равишда ошириб бориши шарт эканлиги белгиланган.

Шу мақсадда, жорий йилнинг 11-16 март кунлари Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудлардаги филиалларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 232 нафар ўрта ва қуйи бўғин раҳбар кадрларининг касбий билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган малака ошириш курслари ташкил этилди.

Ўқув дастури тингловчиларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳадаги билимларни оширишга, миллий қадриятларини мустаҳкамлашга ҳамда шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

Машғулотларни тажрибали мутахассислар ҳамда профессор-ўқитувчилар олиб бормоқда.

Якунда номзодларнинг билим даражалари тест синовлари орқали, шахсий ва касбий кўникмалари эса психодиагностик тестлар орқали баҳоланади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
12.9K views05:35
Ochish/sharhlash
2024-03-11 12:36:36
#Бугун_АРГОСда

Республика даражасидаги раҳбар кадрлар ҳамда Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун қисқа муддатли малака ошириш курси бошланди


Давлат хизмати жозибадорлиги, самарадорлигини таъминлаш кўп жиҳатдан давлат хизматчисининг касбий тайёргарлиги, билим ва кўникмаларига боғлиқ. Шу сабаб, бугун давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини ошириб бориш — долзарб масалалардан бири.

Давлатимиз раҳбари ҳам турли даражадаги раҳбарлик лавозимларига янгича фикрлайдиган, ташаббускор, юқори малакали, билимли ва эл-юртга садоқатли кадрларни танлаш, уларни мақсадли равишда раҳбарликка тайёрлаш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда.

Бугун Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар марказий аппаратларида фаолият юритаётган таркибий бўлинма раҳбарлари учун қисқа муддатли малака ошириш курси шу мақсадда ташкил этилди. График асосида ушбу Дастур доирасида минг нафар хизматчиларнинг малакасини ошириш белгиланган. Шунингдек, Жиззах вилоятидан Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ҳам навбатдаги ўқув ташкил этилди.

Ўқувлар давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматини рақамлаштириш, бошқарув маҳорати каби йўналишларда машғулотлар ва тренинглар ташкил этилади.

Дастурдан маданий тадбирлар ҳам ўрин олган.

Каналга уланиш —
@argos_uz
13.2K views09:36
Ochish/sharhlash
2024-03-11 08:56:39
#Мотивация #Рағбат

“Маҳалладан — республикагача” тамойили асосида хотин-қизлар ҳам юқори лавозимларга тайинланмоқда

Давлатимиз раҳбари давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш юзасидан ўтказган йиғилишида долзарб масалага — давлат идораларида “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мазкур тизимнинг механизмларини ишлаб чиқди, синовдан ўтказди.

Янги тизимга кўра, маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан 1 000 нафари Салоҳиятли кадрлар резервига саралаб олинди.

Номзодлар учун махсус Дастур тайёрланди, малакаси оширилди ва уларни турли масъул лавозимларга тайинлаш жараёнлари бошланган.

Айни дамда хотин-қизлар орасидан масъул вазифаларга тайинланган номзодлар ҳақида маълумот тақдим қилинмоқда.

Салоҳиятли кадрлар резерви ҳақида

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
12.7K views05:56
Ochish/sharhlash
2024-03-07 10:52:50
Бошқарувдаги аёллар

“Юксалиш” ҳаракати Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда бошқарув тизимидаги раҳбар аёлларнинг ТОП-40 рейтингини янгилади.

Улар бугун сиёсий, ижтимоий-иқтисодий тармоқлар ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган, соҳаларда муҳим вазифаларни бажариб келаётган раҳбар аёллардир.

Каналга уланиш — @argos_uz
12.6K views07:52
Ochish/sharhlash
2024-03-07 07:39:27
#Давлат_хизматчиларига_эслатма

Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодексининг 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам.

Шу сабаб бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
13.1K views04:39
Ochish/sharhlash
2024-03-06 12:38:01
#Филиаллар_фаолияти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-319-сон қарорига мувофиқ фаолияти йўлга қўйилган “Инсон” марказларида маҳаллада комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозими жорий қилиниб, ушбу лавозимларга vacancy.argos.uz платформаси орқали очиқ танловлар ўтказилмоқда.

Фарғонада айни шу лавозимга эълон қилинган танловлар давом этмоқда.

Белгиланган малака талаблари синовидан муваффақиятли ўтган номзодлар учун бугун Фарғона Давлат университетининг ахборот-ресурс марказида тест синовлари ўтказилди.

Жараён республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
13.3K views09:38
Ochish/sharhlash
2024-03-06 06:05:07
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони имзоланди

Мамлакатимизда мўътабар аёл зотига улкан эҳтиром кўрсатиш, давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, шунингдек, ўзининг самарали меҳнати, бой тажрибаси билан юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган хотин-қизлар мукофотланди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|X|Murojaat
13.4K views03:05
Ochish/sharhlash
2024-03-05 14:01:22
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида барпо этилган бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди.

Каналга уланиш — @argos_uz
13.6K views11:01
Ochish/sharhlash
2024-03-05 12:06:01
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида спорт таълими, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги янги замонавий объектларга ташриф буюради.

Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида ишга туширилаётган янги марказда давлатимиз раҳбари экология ва йўллардаги тирбандлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган таклифлар билан танишади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|X|Murojaat
12.6K views09:06
Ochish/sharhlash