Get Mystery Box with random crypto!

Карантин даврида юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ёлғон маъ | AOKA - Rasmiy kanali

Карантин даврида юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлик учун қонунчиликда қандай жавобгарлик бор?

АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингдан:


«Жиноят кодексининг 244 прим 5-моддасига кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш —

БҲМнинг 200 бараваригача (49 млн сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Мазкур маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш —

БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача (49 млн сўмдан 98 млн сўмчага) миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

https://t.me/aoka_uz