Kanal manzili:
Toifalar:
Siyosat ,
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar:
13.69K
Kanalning ta’rifi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
1
3 stars
0
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar 16
2023-03-24 17:52:58
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун семинар-тренинглар давом этмоқда
Жорий йил бошидан буён Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
давлат органлари ва ташкилотлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ахборот хизмати фаолиятини тубдан яхшилаш, матбуот котибларининг ишини замон талабларига мувофиқлаштириш мақсадида соҳа мутахассислари, фахрийлар иштирокида қатор семинар-тренинглар ўтказиб келмоқда.
Бугун АОКА ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳамкорлиги ҳамда журналистика ва коммуникациялар бўйича халқаро эксперт Жонатан Чарлз иштирокида ахборот хизматлари раҳбарлари учун
маҳорат курси ва тренинг машғулоти ташкил этилди.
Батафсил
Telegram
| Youtube
| Facebook
| Instagram
| Медиабанк
| Сайт
2.7K views14:52
2023-03-24 16:55:06
Медиа макон: дунё янгиликлари
YouTube реклама берувчиларга
контент муаллифларининг видеороликларидан уларнинг рухсатисиз реклама сифатида
фойдаланиш имконини беради;
Юта штати губернатори ижтимоий тармоқлар тўғрисида иккита қонунни имзолади, уларга кўра
вояга етмаганлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланишлари учун ота-оналарининг рухсатлари талаб этилади;
Canva рақамли дизайн ва копирайтерлик учун
сунъий интеллект воситалари тўпламини ишга туширди;
Microsoft компанияси фойдаланувчилар учун
Asana ва Conceptга рақобатчи бўлган, умумий ишчи доирада ҳамкорлик қилиш имконини берувчи Loop иловасини ишга туширди;
Саккизта штат
беҳаё контентга қарши кураш тўғрисида қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда, унга кўра
Apple ва Samsung компанияларига намойишкорона шаҳвоний мазмундаги контент цензураси учун телефон ва планшетларда автоматик тарзда фильтрни ёқиш мажбурияти юкланмоқда;
Хитой TikTokнинг ҳар қандай мажбурий савдосига
қатъий қаршилик кўрсатмоқда.
Telegram
| Youtube
| Facebook
| Instagram
| Медиабанк
| Сайт
1.3K views13:55
2023-03-24 06:26:28
Ўзбекистон XXX Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида иштирок этмоқда
Жорий йил
22-26 март кунлари Беларус пойтахти Минск шаҳрида
"Чегараларсиз китоб олами" XXX Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.
Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган нуфузли китоб кўргазма-ярмаркасида бу йил
20дан ортиқ мамлакатдан китоб савдо, матбаа корхонаси, нашриётлар, шу жумладан, мамлакатимиз вакили сифатида нашриёт ва китоб савдо ташкилоти мутасаддилари,
Беларус давлатининг 52 та нашриёти иштирок этмоқда.
XXX Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида
юртимиздан 10 га яқин нашриётнинг турли жанр ва йўналишдаги 100 дан ортиқ китоби намойиш этилмоқда.
Тадбирнинг очилиш маросимида
Белорус Президенти Администрацияси биринчи ўринбосари Максим Риженков сўзга чиқиб,
иштирокчиларни қутлади ва китобхонлик маданияти ҳамда мутолаа тарғиботида қўшаётган ҳиссалари учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.
Халқаро китоб кўргазма-ярмаркалари нафақат
турли миллат, халқлар дўстлигини мустаҳкамлашда, балки китоб оламидаги янгиликлар, янги нашрлар, замон ёзувчилари ва шоирлари, тарихни ўрганишда, тажриба алмашишда муҳим аҳамиятга эга.
Эслатиб ўтамиз, XXX Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси 26 мартга қадар давом этади.
Telegram
| Youtube
| Facebook
| Instagram
| Медиабанк
| Сайт
2.1K views03:26
2023-03-22 16:17:17
Медиа макон: дунё янгиликлари
Twitter 31 март куни нашрлар учун бошланғич кодни
очади;
Дональд Трамп
YouTubeга "қайтди" ва яна
Facebookдан фойдаланмоқда;
Хакерлар верификацияланган аккаунтлар ёрамида Twitter фойдаланувчиларига фириб беришмоқда;
BBC ходимларини корпоратив қурилмалардан
TikTokни ўчиришга чақирмоқда;
Сунъий интеллект томонидан яратилган контент эндиликда муаллифлик ҳуқуқи билан
ҳимояланиши мумкин;
TikTok АҚШда иловани тақиқлаш эҳтимоли сабаб дипфейкларга нисбатан контентни модерация қилиш сиёсатини янгилади;
Telegram
| Youtube
| Facebook
| Instagram
| Медиабанк
| Сайт
963 views13:17
2023-03-21 17:42:14
Президент Шавкат Мирзиёев Наврўз байрами тантаналарида иштирок этди
Telegram
| Youtube
| Facebook
| Instagram
| Медиабанк
| Сайт
1.2K views14:42
2023-03-21 06:08:04
АОКА жамоаси барча юртдошларни Наврўзи олам билан самимий қутлайди!
Шарқона янги йил юртимизга, хонадонларга қут-барака, тўкин-сочинлик, яхшилик ва хайр олиб келсин. Telegram
| Youtube
| Facebook
| Instagram
| Медиабанк
| Сайт
1.0K viewsedited 03:08
2023-03-20 11:51:19
Медиа макон: дунё янгиликлари
Meta АҚШда
Instagram ва Facebookнинг пулли верификациясини (тасдиқлаш) ишга туширади;
Шотландия парламенти
ходимларига ишхона ускуналаридан TikTokни ўчиришни қатъий тавсия қилмоқда, шунингдек, Янги Зеландия
хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳукумат қурилмаларида TikTokни тақиқлади, Францияда
ҳам ҳукумат қурилмаларида TikTok тақиқланиши мумкин;
TikTok Вашингтонда
инфлюенсерларни кўпайтириш орқали тақиқлаш хавфига қарши курашни режалаштирмоқда;
Meta журналистлар учун хавфсизлик ресурслари бўйича
янги бўлим қўшади;
Telegram
| Youtube
| Facebook
| Instagram
| Медиабанк
| Сайт
714 views08:51
2023-03-18 07:59:59
Интернет ва ижтимоий тармоқларда фаолмисиз?
Медиа оламнинг ижобий ва салбий жиҳатларини фарқлай оласизми?
Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти сизни қизиқтирадими?
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
аҳоли медиасаводхонлигини ошириш, ахборот оқимидан фойдали ва зарарли хабарларни ажрата олиш кўникмасини шакллантириш юзасидан қатор лойиҳаларни жорий этишни мақсад қилган.
Шунга кўра,
медиасаводхонлик борасида аҳолининг билим даражасини аниқлаш учун кичик сўровнома ўтказилмоқда. Юртдошларимиздан
қуйида келтирилаётган сўровда фаол қатнашишни сўраймиз!
Ўзбек тилида сўровнома
Опросник на русском языке
Telegram
| Youtube
| Facebook
| Instagram
| Медиабанк
| Сайт
7.9K views04:59
2023-03-17 17:00:54
17 марта. Пятница. Итог дня АИМК
В 2022 году 30 представителей разных национальностей награждены государственными наградами и 283 соотечественника и зарубежных партнеров, а также 39 активных соотечественников награждены нагрудным знаком «Дружба народов»
На пресс-конференции
, проведенной с участием руководства и должностных лиц Комитета по межнациональным отношениям и дружественным связям с зарубежными странами в АИМК была предоставлена
информация о деятельности
Комитета в 2022 году.
● Подробно
В текущем году существует спрос на студенческое жилье с дополнительными 132 тысячами мест
Об этом
на брифинге
в АИМК сообщила
Назокат Абдукундузова, руководитель информационной службы Министерства высшего образования, науки и инноваций Республики Узбекистан:
● Подробно
Telegram
| Youtube
| Facebook
| Instagram
| Медиабанк
| Сайт
1.6K views14:00
2023-03-17 15:37:31
Медиа макон: дунё янгиликлари
Сунъий интеллектдан фойдаланиб амалга ошириладиган айрим ишлар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланиши мумкин;
Microsoft компанияси
сунъий интеллект ҳақиқатдан хато жавоб берган тақдирда ҳам фойдали бўлиши мумкинлигини даъво қилмоқда;
LinkedIn
профилларини яхшилашга ҳаракат қиладиган кишилар учун сунъий интеллект асосида матн ёзиш бўйича таклифларини ишга туширди.
Telegram
| Youtube
| Facebook
| Instagram
| Медиабанк
| Сайт
1.6K views12:37