Get Mystery Box with random crypto!

Медиа макон: дунё янгиликлари YouTube реклама берувчиларга к | AOKA - Rasmiy kanali

Медиа макон: дунё янгиликлари

YouTube реклама берувчиларга контент муаллифларининг видеороликларидан уларнинг рухсатисиз реклама сифатида фойдаланиш имконини беради;

Юта штати губернатори ижтимоий тармоқлар тўғрисида иккита қонунни имзолади, уларга кўра вояга етмаганлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланишлари учун ота-оналарининг рухсатлари талаб этилади;

Canva рақамли дизайн ва копирайтерлик учун сунъий интеллект воситалари тўпламини ишга туширди;

Microsoft компанияси фойдаланувчилар учун Asana ва Conceptга рақобатчи бўлган, умумий ишчи доирада ҳамкорлик қилиш имконини берувчи Loop иловасини ишга туширди;

Саккизта штат беҳаё контентга қарши кураш тўғрисида қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда, унга кўра Apple ва Samsung компанияларига намойишкорона шаҳвоний мазмундаги контент цензураси учун телефон ва планшетларда автоматик тарзда фильтрни ёқиш мажбурияти юкланмоқда;

Хитой TikTokнинг ҳар қандай мажбурий савдосига қатъий қаршилик кўрсатмоқда.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт