Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон XXX Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида иштиро | AOKA - Rasmiy kanali

Ўзбекистон XXX Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида иштирок этмоқда

Жорий йил 22-26 март кунлари Беларус пойтахти Минск шаҳрида "Чегараларсиз китоб олами" XXX Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.

Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган нуфузли китоб кўргазма-ярмаркасида бу йил 20дан ортиқ мамлакатдан китоб савдо, матбаа корхонаси, нашриётлар, шу жумладан, мамлакатимиз вакили сифатида нашриёт ва китоб савдо ташкилоти мутасаддилари, Беларус давлатининг 52 та нашриёти иштирок этмоқда.

XXX Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида юртимиздан 10 га яқин нашриётнинг турли жанр ва йўналишдаги 100 дан ортиқ китоби намойиш этилмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида Белорус Президенти Администрацияси биринчи ўринбосари Максим Риженков сўзга чиқиб, иштирокчиларни қутлади ва китобхонлик маданияти ҳамда мутолаа тарғиботида қўшаётган ҳиссалари учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Халқаро китоб кўргазма-ярмаркалари нафақат турли миллат, халқлар дўстлигини мустаҳкамлашда, балки китоб оламидаги янгиликлар, янги нашрлар, замон ёзувчилари ва шоирлари, тарихни ўрганишда, тажриба алмашишда муҳим аҳамиятга эга.

Эслатиб ўтамиз, XXX Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси 26 мартга қадар давом этади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт