Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.19K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2023-04-05 16:08:51
Медиа макон: дунё янгиликлари

50% америкаликлар ҳукумат томониданTikTok тақиқланишини қўллаб-қувватламоқда;

Буюк Британияда 13 ёшдан кичик болаларни платформага қабул қилгани учун TikTok жаримага тортилди;

Байден маъмуриятининг хакерлик билан курашиш бўйича "орзулар жамоаси" ички низолар туфайли йўқ қилинди.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.4K views13:08
Ochish/sharhlash
2023-04-05 11:01:09
Ўзбекистоннинг хорижий давлатларда жойлашган референдум участкалари харитаси яратилди

Хорижда яшовчи ўзбекистонликлар интерактив харита ёрдамида референдум ўтказиладиган 55 та участка ҳақида маълумотни ушбу ҳавола орқали олиши мумкин.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.8K views08:01
Ochish/sharhlash
2023-04-04 19:20:01
АОКАда АҚШлик оммавий коммуникациялар бўйича эксперт Боб Женсен матбуот котиблари учун маҳорат дарслари ўтказмоқда

Бугун ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, инқирозли коммуникация, дезинформация ва фейк хабарларга қарши курашиш, қисқа ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш” мавзусидаги уч кунлик семинар-тренинг ўз ишини бошлади.

Семинар-тренингда Мелбурн университетидаги Табиий офатларни бошқариш ва жамоат хавфсизлиги бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси аъзоси, оммавий коммуникациялар бўйича тажрибали эксперт Боб Женсен маъруза ва тақдимотлари билан иштирок этди.

Тадбир аввалида Агентлик директори А.Ходжаев мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, лойиҳа-дастурлар, йўл хариталарини аҳолига содда ва осон тилда етказиш, давлат органларининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлашда ахборот хизматларининг устувор жиҳатларини санаб ўтиб, бунда уларнинг ҳам амалий ҳам назарий кўникмаларини такомиллаштириш, халқаро талабларга мос равишда тажриба оширишлари учун Агентлик томонидан мунтазам равишда тегишли ишлар амалга оширилаётгани, шу жумладан махсус семинар-тренинглар ташкил этилаётганини таъкидлади.

Америкалик эксперт Боб Женсен маҳорат дарсида инқирозли коммуникацияни ташкил қилишнинг муҳим тарафлари, унга қарши мулоқот режасини ишлаб чиқиш, ахборот хизматларининг бундай вазиятларда тезкор муносабат билдириш принциплари ва бошқа долзарб мавзулар бўйича нутқ сўзлади.

Тадбирда 100дан зиёд матбуот котиби жалб қилинган бўлиб, улар тренинг давомида ўзларини қизиқтирган ҳамда ҳар бир соҳада аҳамиятли бўлган саволларга жавоб олишди.

Эслатиб ўтамиз, семинар-тренинг 6 апрелгача давом этади. Тренинг якунида қатнашчиларга махсус сертификат топширилади.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.5K views16:20
Ochish/sharhlash
2023-04-04 18:57:07
АОКА Маънавият ва маърифат кенгашининг жорий йилги "Йўл харитаси" тасдиқланди

Бугун Агентлик директори ва ўринбосари, бошқарма ва бўлимлар, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, шунингдек, тизим ташкилотлар раҳбарлари иштирокида АОКА Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда давлат раҳбари томонидан маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича юкланган топшириқ ва кўрсатмаларнинг ижроси, 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилдаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Агентлик директори А.Ходжаев Агентликнинг жорий йил иш режасида маънавий-маърифий йўналишдаги тадбирлар кўламини ошириш, шунингдек, иш ҳужжатларини давлат тилида сифатли ва мукаммал юритилишини назоратга олиш, бу борада ходимларнинг малакасини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Йиғилиш сўнгида Агентлик Маънавият ва маърифат кенгашининг 2023 йил учун мўлжаланган “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
694 views15:57
Ochish/sharhlash
2023-04-04 18:25:09
4 апреля. Вторник. Итог дня АИМК

Кадры в области строительных материалов готовятся в 21 вузах республики

Об этом на брифинге, проведенном в АИМК, сообщил руководитель информационной службы ассоциации "Узсаноаткурилишматериаллари" Жамшид Шерметов.

Подробно


Для получения 1-й открытой стипендии Фонда "Эл-юрт умиди" в этом году предусмотрено 500 мест

Об этом на брифинге в АИМК сообщил руководитель информационной службы Фонда Маруфжон Джумаев.

Подробно


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
836 views15:25
Ochish/sharhlash
2023-04-04 15:30:44
Медиа макон: дунё янгиликлари

Twitter ўзининг 500 та энг яхши реклама берувчиси ва энг кўп кузатилган 10 мингта ташкилотга бепул верификация тақдим этади;

Блогерлар Instagramдаги Creator Marketplace функциясидан норозилик билдиришмоқда;

Машҳур шахслар, ОАВ ва брендлар Twitterдаги кўк ранг тасдиқ белгиси учун тўлов қилмасликларини маълум қилишди;

Австралия ҳукумат қурилмаларида TikTokни тақиқлайди;

Twitterнинг янги ёрлиғи эскирган ва пуллик верификацияланган аккаунтлар ўртасидаги фарқни қийинлаштирмоқда;

Буюк Британияда ўтказилган тадқиқотлар YouTube 3 ёшдан 17 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида энг машҳур видео-платформа бўлиб қолаётганини кўрсатмоқда;

New York Times таҳририяти Twitter верификацияси учун тўламаслигини маълум қилди;

Илон Маскнинг айтишича, пуллик ижтимоий тармоқлар "аҳамиятга эга бўлган ягона ижтимоий тармоқ"га айланади.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.5K views12:30
Ochish/sharhlash
2023-04-03 19:11:17
4 апрель, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


Мавзу: Қурилиш материаллари соҳасида кадрлар тайёрлаш масалалари таҳлили
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Жамшид Шерметов, "Ўзсаноатқурилишматериллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари


Мавзу: “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1-очиқ стипендия танловлари
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Маъруфжон Жумаев, Жамғарма ахборот хизмати раҳбари


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.1K viewsedited  16:11
Ochish/sharhlash
2023-04-03 18:36:38
АОКАда Озарбайжон билан ахборот коммуникациялари соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Озарбайжон аудиовизуал воситалари бўйича Кенгаш раиси раҳбарлигида ОАВни ривожлантириш Агентлиги, "Озарбайжон телевидение ва радиоэшиттириш" ЁАЖ, "АЗЕРТАДЖ", Озарбайжон Президенти Администрациясининг Илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ахборот ва оммавий коммуникациялар бўйича ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Агентлик директори А.Ходжаев ахборот соҳасида икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашнинг истиқболи ҳақида тўхталиб, замонавий масс-медиани ривожлантиришда Ўзбекистон ушбу муносабатлардан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.2K views15:36
Ochish/sharhlash
2023-04-03 15:24:21
Медиа макон: дунё янгиликлари

АҚШ Конгресси техник кун тартибида Интернетда болаларнинг махфийлиги асосий масала бўлади;

Meta европалик фойдаланувчиларга шахсийлаштирилган рекламадан воз кечиш имконини берди;

Ноширлар сунъий интеллект чат-ботлари қидирув хизматларини эгаллаб олаётганидан одамлар янги сайтларга кирмаслигидан хавотирларини билдиришмоқда;

Айрим кишилар ижтимоий тармоқларда карьера яратишда ёрдамлашишмоқдаблогерлар учун видеомейкер ва операторлар саноати гуллаб-яшнамоқда;

Meta янгиликлар контентига муҳтож эмаслигини маълум қилди, бунга сабаб Канада ОАВ учун даромадларни тақсимлашнинг янги қоидаларини талаб қилмоқда.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.5K views12:24
Ochish/sharhlash
2023-03-31 16:54:19
31 марта. Пятница. Итог дня АИМК

В этом году в рамках программы "Новый Узбекистан - страна конкурентоспособной продукции" количество предприятий–экспортеров будет увеличено до 200

На состоявшейся в АИМК пресс-конференции с участием заместителя министра инвестиций, промышленности и торговли и официальных лиц была представлена информация о проделанной работе в 2022 году, а также о приоритетах на текущий год.

Подробно


В 2022 году объем операций на межбанковском денежном рынке достиг рекордного уровня - 270,61 трлн. сумов. Это примерно на 93% выше прошлогоднего показателя

Об этом было заявлено на состоявшейся в АИМК пресс-конференции с участием руководства и должностных лиц АО «Узбекская республиканская валютная биржа».

Подробно


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.9K views13:54
Ochish/sharhlash