Get Mystery Box with random crypto!

АОКАда Озарбайжон билан ахборот коммуникациялари соҳасида ҳамк | AOKA - Rasmiy kanali

АОКАда Озарбайжон билан ахборот коммуникациялари соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Озарбайжон аудиовизуал воситалари бўйича Кенгаш раиси раҳбарлигида ОАВни ривожлантириш Агентлиги, "Озарбайжон телевидение ва радиоэшиттириш" ЁАЖ, "АЗЕРТАДЖ", Озарбайжон Президенти Администрациясининг Илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ахборот ва оммавий коммуникациялар бўйича ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Агентлик директори А.Ходжаев ахборот соҳасида икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашнинг истиқболи ҳақида тўхталиб, замонавий масс-медиани ривожлантиришда Ўзбекистон ушбу муносабатлардан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт