Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.19K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2023-04-09 08:38:52
9 апрель – буюк саркарда, давлат арбоби соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

Ҳар бир давр шарт-шароити, тартибларига кўра давлат жамият ички тараққиёти масалаларини ташқи дунёда мавжуд омиллардан фойдаланган ҳолда ҳам ҳал этиб бориши даркор.

Амир Темур
(1336–1405)

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.8K views05:38
Ochish/sharhlash
2023-04-07 17:20:33
АҚШлик оммавий коммуникациялар бўйича эксперт Боб Женсеннинг маҳорат дарслари матбуот котибларининг сўровига биноан давом эттирилди

АОКАда 4-6 апрель кунлари АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар кўмагида ахборот хизматлари раҳбарлари учун семинар-тренинг ўтказилди. Унда 100дан зиёд матбуот котиблари иштирок этиб, ўз малака ва тажрибаларини оширишди.

Бугун Агентликда америкаликлик оммавий коммуникациялар бўйича эксперт Боб Женсен Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазириликлари тизим ташкилотлари, давлат органларнинг ҳудудий бошқармалари ахборот хизматлари раҳбарлари ва ходимлари учун тренинг машғулотларини давом эттирди.

Семинар-тренинг матбуот котиблари фаолияти учун самарали ва амалий аҳамиятга эга бўлди.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.1K views14:20
Ochish/sharhlash
2023-04-07 16:54:22
7 апреля. Пятница. Итог дня АИМК

Платформы 1fintex.uz, uzbtextile.uz и Textile Makon – новые цифровые стратегии развития текстильной отрасли

На брифинге в АИМК руководитель информационной службы Ассоциации «Узтукимачиликсаноат» Шахзода Кучкарова предоставила информацию о платформах для ускорения экспорта текстильной продукции.

Подробно


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.6K views13:54
Ochish/sharhlash
2023-04-07 15:24:22
Медиа макон: дунё янгиликлари

Meta ходимларининг оммавий ишдан бўшатилиши машҳур блогерларни мададсиз қолдириб, мижозларга хизмат кўрсатишни ёмонлаштирмоқда;

Тез кунларда Google Searchда сунъий интеллект хизмат кўрсатишни бошлайди;

Тадқиқотларга кўра TikTok машҳурлиги пасайишига қарамай ўсмирлар учун севимли ижтимоий илова бўлиб қолмоқда;

Ихтилофларга қарамай, OpenAI хавфсизлик миссиялар учун ўта муҳимлигини таъкидламоқда;

Хитой ҳукумати Twitterда TikTokни ҳимоя қилиб, Конгрессга нисбатан танқидий муносабат билдирди ва тақиқларни олдини олишга ҳаракат қилди;

Google бош директори Сундар Пичаи компания қидириш тизимида чат-бот имкониятларини ишга туширишни режалаштираётганини маълум қилди;

Янги YouTube ҳомийлик платформаси "ижодкорларнинг ўрта синфига" хизмат қилади.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.7K views12:24
Ochish/sharhlash
2023-04-06 19:40:20
7 апрель, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинг:


Мавзу: Тўқимачилик маҳсулотлари экспортини жадаллаштириш учун платформа тақдимоти
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Шаҳзода Қўчқорова, "Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
831 views16:40
Ochish/sharhlash
2023-04-06 17:54:22
6 апреля. Четверг. Итог дня АИМК

С начала Рамадана от благородных людей в фонд «Вакф» поступило более 772 миллионов сумов пожертвований

Об этом на брифинге в АИМК сообщил исполняющий обязанности главы Фонда Зиёвуддин Мирсодиков.

Подробно


В 2026 году уровень централизованного питьевого водоснабжения будет увеличен до 90%, а уровень охвата услугами водоотведения - до 35%

На брифинге в АИМК Акмаль Мурадов, руководитель информационной службы АО "Узсувтаминот", предоставил информацию об основной работе, проводимой в направлении обеспечения населения питьевой водой.

Подробно


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.1K views14:54
Ochish/sharhlash
2023-04-06 16:21:45
А.Ходжаев: Биз кўплаб давлатларнинг соҳага оид тажрибаларидан фаолиятимизда фойдаланишимиз лозим

Хабар берилганидек, 4-6 апрель кунлари АОКАда америкалик оммавий коммуникациялар бўйича эксперт Боб Женсен иштирокида матбуот котиблари учун семинар-тренинг ўтказилди.

Уч кун давом этган тренинг машғулотларида давлат органлари ва идоралари, шунингдек, маҳаллий ҳокимиятлар ахборот хизматлари раҳбарлари кутилмаган инқирозли вазиятларда жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан коммуникацион муносабатларни ўрнатиш, аҳолига биринчилардан бўлиб тезкор ва асосли хабарни етказиш, дезинформация ва фейк ахборотлар билан ишлаш, шу билан бир қаторда бундай ҳолатларда халқаро ҳамжамият ва дипломатик корпусларга ҳам ўз вақтида керакли маълумотларни тақдим этиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан билим ва кўникмаларини оширишди.

Қизиқарли дебат ва савол-жавоблар билан ўтказилган семинарлар якунида Боб Женсен қатнашчиларга миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда ахборот хизматлари фаолияти айрим ривожланган давлатларга нисбатан ҳам яхши йўлга қўйилганлигини, матбуот котибларининг инқирозли коммуникация борасидаги тажрибалари кутганидан юқори эканлигини таъкидлади.

Семинар-тренингда фаол ва муваффақиятли иштироки учун матбуот котиблари махсус сертификат билан тақдирланди.

Биз маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида турли тадбирлар ташкил қиляпмиз, амалий кўмак беряпмиз. Айтиш жоизки, хорижий тажрибаларнинг ҳамма жиҳатларини ўрганишимиз ва албатта, мамлакатимиз қонунчилигига мос келувчи ҳамда фаолиятингизга ижобий таъсир кўрсатувчи мезонларини ишингизга татбиқ қилишингиз лозим. Агентлик бу борадаги саъй-ҳаракатларни мунтазам давом эттиради. Ахборот хизматлари ишини янада яхшилашда ёрдамга ҳамиша тайёрмиз, - деди А.Ходжаев матбуот котибларини қутлаш нутқида.

Шу тарзда, уч кун давом этган семинар-тренинг бугун ўз якунига етди.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.5K views13:21
Ochish/sharhlash
2023-04-06 15:24:22
Медиа макон: дунё янгиликлари

Meta тасвирлардаги объектни аниқлай оладиган сунъий интеллектни тақдим этади;

TikTok америкалик муаллифлар учун "ими-жими"да ҳамкорлик комиссияларини жорий қилмоқда;

Google Bard чат-боти фитна назарияларига бағишланган сўровларга тезкорлик билан жавоб қайтармоқда;

Психолог ва психиатрлар СИ чат ботлардан терапевтик мақсадларда фойдаланилишидан огоҳлантиришмоқда;

Илон Маскнинг Twitter Blue савдоси бўйича қатъий саъй-ҳаракатлари кўплаб обуначиларни жалб қила олмади;

Баъзи университетлар сунъий интеллект томонидан ёзилган матнни аниқлаш воситаларидан хавотирларини билдиришмоқда, чунки улар талабани фирибгарликда ёлғон айблашда қўлланилишидан ташвишланишмоқда.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.3K views12:24
Ochish/sharhlash
2023-04-05 18:24:21
6 апрель, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


Мавзу: "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойининг иккинчи ҳафтасида амалга оширилган ишлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Зиёвуддин Мирсодиқов, Фонд раҳбари вазифасини бажарувчи


Мавзу: Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш йўналишида амалга оширилган асосий ишлар
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот"АЖ ахборот хизмати раҳбари


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.5K views15:24
Ochish/sharhlash
2023-04-05 17:11:24
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган “Янги Ўзбекистон” массивларида уй-жой қурилиши ва 2023 йил учун ипотека дастурини амалга ошириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши

Батафсил видеоинфографикада

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.7K views14:11
Ochish/sharhlash