Get Mystery Box with random crypto!

​Иккинчи жаҳон урушида АҚШ Германиядан олдин ядро қуролини яра | Allaev Uz

​Иккинчи жаҳон урушида АҚШ Германиядан олдин ядро қуролини яратиш учун жиддий ҳаракат қилган. Шу мақсадда АҚШнинг энг кучли физик олимларини жамлаган "Манҳеттен лойиҳаси" тузилган. Олимлар орасида энг машхури атомларнинг қурилиш квант назариясига асос солган Нильс Бор бўлган. Уни физиклар оламида авторитет деб билишган. Жамоада ҳеч ким уни фикрларини рад этмаган, баҳссиз сўнгги ҳақиқатдек қабул қилинган. Нильс Бор нима деса атрофидагилар фақат олқишлашган. Нильс ўзига жуда ишониб юборган ва баъзида қўпол хатолар қилган.

Жамоадаги юзлаб олимлар орасида Роберт Фейнман исмли ёш физик ҳам бўлган. Бор айнан Фейнманни ўзига ёрдамчи қилиб танлайди ва у билан доимий муҳим масалаларни муҳокама қилади.

Нима учун айнан Фейнман? Чунки у фақат ўз иши физика билан шуғулланган ва ҳеч кимнинг шахсияти билан қизиқмаган. Унга, Борнинг кимлигининг аҳамияти ҳам бўлмаган. У қўрқмасдан Борга унинг баъзи ғоялари қўпол хато ёки аҳмоқона эканини айтолгани учунгина, Бор уни қадрлаган

Бу воқеа бошқарув тизими учун ажойиб дарсдир. Ким бўлишидан қатъий назар, ҳар доим ҳақиқатни айтишдан, ойна тутишдан қўрқмайдиган инсонлар жамоаларга керак. Раҳбар қанчалик буюк бўлмасин, уни атрофидагилар фақат олқишлаш ва фикрларини тасдиқлаш билан овора бўлишса, катта эҳтимол билан жамоа нотўғри йўналишга кетиб қолади.


Расмда Нильс Бор Эйнштейн билан бирга. Расм Яндексдан олинди.


@allaevuzb