Get Mystery Box with random crypto!

Ҳамма жой табрик бўлиб кетади учун одатда байрамга бағишлаб по | Allaev Uz

Ҳамма жой табрик бўлиб кетади учун одатда байрамга бағишлаб пост ёзмайман. Лекин, бугун фақат яхши ният билан Мустақилликка бағишлаб пост ёзишга қарор қилдим чунки бу кун бу мамлакатдаги энг улуғ, энг муқаддас байрам бўлиши керак.

Мамлакатимиз 31га кирибди. Биз энди ёш Республика эмасмиз. Айни масъулиятни бўйинга оладиган, ўсиб улғайиб, ўз қарорлари учун жавоб берадиган ёшдамиз. Шунақа экан, мамлакатимиз тақдирига ва келажагига оид муҳим муаммоларни ечиш айнан бизга насиб этсин. Келажак авлодга бугунгидан яхшироқ давлатни қолдирайлик. Биз ҳеч қачон ҳуқуқий, демократик, дунёвий, қудратли давлат қуриш йўлидан чалғимайлик. Глобал иқтисодиётга сезиларли ўринга эга, қонун устувор, ҳар бир фуқаросини қонун ҳимоя қиладиган, шахслар эмас, тизим ишлайдиган мамлакатни қуриш бизга насиб қилсин.

Мустақиллигимиз ва озодлигимиз абадий бўлсин. Ўт, сув, толибон ва рашист балосидан ўзи асрасин.

Бу мамлакат фарзандлари бошқа миллат ёки бегона ғоядан эмас, Ӯзбекистонлик эканлигидан, Республика фуқароси эканлигидан фахрланиб катта бўлсин.

Ватан бизни тақдиримиз, мана шу тақдирга абадий мустақиллик ёзилган бўлсин. Байрам муборак Ўзбекистонликлар!


@allaevuzb