Get Mystery Box with random crypto!

Конституциямизга бефарқ эмасмиз Шу йилнинг 30 апрелъ куни Ўз | Адолат СДП| Андижон вилоят

Конституциямизга бефарқ эмасмиз

Шу йилнинг 30 апрелъ куни Ўзбекистонда Конституцияни ўзгартириш бўйича халқ сайлови — референдум бўлиб ўтади. Айтиш мумкинки, шу кунги референдум ҳар соҳада янгиланиб бораётган янги Ўзбекистон ҳаётида катта аҳамиятга касб этади.
Янгиланаётган Конституция тараққий этаётган давлатимизни қуриш ғояси атрофида барчамизни жипслаштириши, унда барча қатлам манфаатлари инобатга олинганлиги, лойиҳани ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари фаол иштирок этгани эътиборли.
Қонун лойиҳасида ёшлар масаласи алоҳида бўлим даражасига олиб чиқилиши ёшлар сиёсати устувор вазифалардан бири эканлигини ўзида ифодалайди. Бугунги ёшлар ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билади, мамлакат ҳаётига, келажагига бефарқ эмас. Ёшларнинг тақдим этган таклифлари ҳам лойиҳада ўз аксини топмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ўтган давр мобайнида ёшларни қўллаб-қувватлашга оид кўплаб ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Қонунлар ва қонуности ҳужжатлари ўзгарувчан хусусиятга эга. Биргина Конституция узоқ муддатли, барқарор ҳужжат ҳисобланади. Шу боис ҳам ўтган даврдаги янгилик ва енгилликларнинг Бош қомусимизда мустаҳкамланаётгани биз ёшларни қувонтиради.
Бир сўз билан айтганда, янгиланаётган Конституциямиз янги Ўзбекистоннинг ривожланиши йўлида ҳуқуқий асос бўлади. Шу сабаб унга бефарқ эмасмиз, референдумда фаол қатнашамиз.

Исломбек Бектошев,
“Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти фаоли.