Get Mystery Box with random crypto!

Қонун лойиҳаси маҳаллада ўрганилмоқда Референдум сайловлар бил | Адолат СДП| Андижон вилоят

Қонун лойиҳаси маҳаллада ўрганилмоқда
Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодасидир. Унда фуқаролар томонидан билдирилган муносабат давлатнинг эртанги кунини белгилайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб Конституциямизга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича шу йилнинг 30 апрелъ куни бўлиб ўтадиган референдумга тайёргарлик қизғин бормоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова Андижон туманидаги маҳаллаларда бўлиб, жамоатчилик орасида айни шу мавзуда тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Куйганёр ва Саноат МФЙларда яшовчилар билан ўтказилган суҳбатлар саволларга бой бўлди. Янгиланаётган Конституциямиз жамоатчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Айниқса. фуқаролар қонун лойиҳасида уй-жой ва ёшлар масаласида киритилаётган ўзгаришларни қўллаб-қувватладилар.
Депутат томонидан фуқароларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.