Get Mystery Box with random crypto!

Abdulloh Rahim

Telegram kanalining logotibi abdullohrahim — Abdulloh Rahim A
Telegram kanalining logotibi abdullohrahim — Abdulloh Rahim
Kanal manzili: @abdullohrahim
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.10K

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 27

2022-07-09 13:54:42
Япониянинг Токио жомеъ масжидида жамоат ҳаддан ташқари кўплиги туфайли бугунги ҳайит намози кетма-кет икки маротаба ўқилибди. Рамазон ҳайитида ҳам шундай ҳолат бўлганди.

Аллоҳ таоло мағрибу машриқдаги мўмин-мусулмонларнинг сонини, сифатини кўпайтирсин. Исломни қувватлантирсин. Мусулмонларга азизликни қайтариб берсин.

@AbdullohRahim
1.3K views10:54
Ochish/sharhlash
2022-07-09 04:07:32 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ.

Ҳурматли мухлислар!

Биз мусулмонларнинг иккинчи байрами, муборак Қурбон ҳайити барчага қутлуғ бўлсин! Аллоҳ таоло биздан ва сиздан солиҳ амалларни мақбул айласин.

@AbdullohRahim
1.1K views01:07
Ochish/sharhlash
2022-07-08 12:49:33
Эртага ҳайит билан биринчи Расулуллоҳни ﷺ табриклайлик!

Ортидан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳни табриклайлик.

Намоздан кейин кўзларингизни юминг:

- Биринчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга,
- кейин эса Шайх ҳазратларига байрам табригингизни етказинг.

@AbdullohRahim
4.1K views09:49
Ochish/sharhlash
2022-07-08 08:21:58 Савол: Ташриқ такбирларини айтиш ёддан кўтарилса, қазоси борми?

Ташриқ такбирлари — Арафа куни бомдод намозидан бошлаб, тўртинчи куннинг аср намозидан кейингача, умумий йигирма уч марта айтилади.

Киши фарз намозидан кейин салом бериб اللهم انت السلام "Аллоҳумма антас-салам..." демасидан олдин ташриқ такбирини бир маротаба айтади.

Кейин эса, уч маротаба истиғфор айтиши суннатдир. Истиғфордан кейин:

اللهُمَّ أنت السَّلام ومِنك السَّلام، تَبَارَكْتَ يا ذا الجَلال والإكْرَام

«Аллоҳумма антас-салам ва минкас-салам табарокта йаа зал жалали вал икром», дейди.

Киши саломдан кейин ташриқ такбирини айтишни унутган бўлса, намозга зарар берувчи бирор ҳаракат қилмаган, гаплашмаган ёки охирги суннат намозини бошламаган бўлса, ўрнидан турган бўлса ҳам қайта ўтириб ташриқ такбирларини айтади.

Лекин гаплашган, намозга зарар берувчи ҳаракатлар қилган бўлса ёхуд охирги суннатни ҳам ўқиган бўлса, ташриқ такбирларини айтмайди. Вожиб бўлган зикрни тарк қилгани учун истиғфор айтиши лозим бўлади.

@AbdullohRahim
2.9K views05:21
Ochish/sharhlash
2022-07-08 08:09:27 Савол: Ташриқ такбирлари нима ва қачон ўқилади?

Ташриқ такбирлари — Арафа куни бомдод намозидан бошлаб, тўртинчи куннинг аср намозидан кейингача, фарз намозлари ортидан, умумий йигирма уч марта айтиладиган зикрдир.

Бу ташриқ такбири:

اَللَّهُ أَكْبَرْ اَللَّهُ أَكْبَرْ ، لاَ اِلَهَ اِلَّا اللَّهُ وَ اللَّهُ أَكْبَرْ ، أَللَّهُ أَكْبَرْ وَ لِلَّهِ الْحَمْدْ

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».

Ҳанафий мазҳабига кўра, ташриқ такбирларини айтиш намозга лаёқатли ҳар бир киши учун вожибдир. Аёллар ҳам ташриқ такбирларини айтадилар. Аёллар эркаклар сингари жаҳрий эмас, махфий тарзда айтадилар.

Валлоҳу Аълам.

@AbdullohRahim
2.2K views05:09
Ochish/sharhlash
2022-07-07 21:42:57
Араб мамлакатларида ҳаж ибодати учун тўлов нархлари.

Меҳмонхона, самолёт ва шу каби хизматларга қараб нархларда тафовут бўлиши мумкин. Ливия миллий бирлик ҳукумати ҳажга борадиган 3531 нафар фуқаронинг бу йилги харажатларини ўз зиммасига олди. Олдин Ливиядан ҳажга борувчи шахс 6500$ тўлаши керак эди.

@AbdullohRahim
2.0K views18:42
Ochish/sharhlash
2022-07-07 20:36:15
Машааллоҳ, лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ.

Талбия айтган тилингга шакар!

@AbdullohRahim
4.3K views17:36
Ochish/sharhlash
2022-07-07 16:02:01
Арафа (8-июль, жума) куни ўқиладиган дуо

«Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр»

Маъноси: Ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги йўқ. Мулк ҳам, барча мақтовлар ҳам Унга хосдир. Барча яхшиликлар Унинг қўлидадир. У ҳар бир нарсага қодирдир.

P.S: Шунингдек, арафа куни тутилган рўза мадҳ этилган. Бу кунда рўза тутиш суннати муаккада бўлиб, олдинги ва кейинги йилдаги кичик гуноҳларга каффорот бўлади. Арафа кунидаги дуолар ҳам ижобат.

@AbdullohRahim
4.8K views13:02
Ochish/sharhlash
2022-07-06 18:53:00
Асли Сенегаллик, Tik-Tokда 143 миллион обуначига эга бўлган феномен Khaby Lame ўзининг мусулмон ҳамда Қуръон қориси эканлигини маълум қилди.

@AbdullohRahim
5.3K views15:53
Ochish/sharhlash
2022-07-05 21:09:22
Машҳур замондош муҳаддисларимиздан Муҳаммад Мужир Хотиб ҳазратларидан: «Аёл муфассиралар ҳам борми?» деб сўралган. Шунда у киши шундай жавоб берганлар:
«Ҳар бир эркак муфассирнинг/олимнинг онаси бор. Уларнинг илмининг манбаси эса онасидир. Онасининг номи қоғозларда ёзилмасада, берилган маълумотларни аслида ундан олган бўлади».

Уламоларнинг табақотини (таржимаи ҳолларини) ўқисангиз, баъзида уларнинг оналари ҳақида ҳам маълумотлар берилади. Аксарисида уларнинг оналари ҳақида: «зуҳди ва тақвоси билан танилган эди» дейилади.

Уламоларни илмга уларнинг оналари ташвиқ қилган.

@AbdullohRahim
2.3K views18:09
Ochish/sharhlash