Get Mystery Box with random crypto!

Машҳур замондош муҳаддисларимиздан Муҳаммад Мужир Хотиб ҳазрат | Abdulloh Rahim

Машҳур замондош муҳаддисларимиздан Муҳаммад Мужир Хотиб ҳазратларидан: «Аёл муфассиралар ҳам борми?» деб сўралган. Шунда у киши шундай жавоб берганлар:
«Ҳар бир эркак муфассирнинг/олимнинг онаси бор. Уларнинг илмининг манбаси эса онасидир. Онасининг номи қоғозларда ёзилмасада, берилган маълумотларни аслида ундан олган бўлади».

Уламоларнинг табақотини (таржимаи ҳолларини) ўқисангиз, баъзида уларнинг оналари ҳақида ҳам маълумотлар берилади. Аксарисида уларнинг оналари ҳақида: «зуҳди ва тақвоси билан танилган эди» дейилади.

Уламоларни илмга уларнинг оналари ташвиқ қилган.

@AbdullohRahim