Get Mystery Box with random crypto!

Савол: Ташриқ такбирларини айтиш ёддан кўтарилса, қазоси борми | Abdulloh Rahim

Савол: Ташриқ такбирларини айтиш ёддан кўтарилса, қазоси борми?

Ташриқ такбирлари — Арафа куни бомдод намозидан бошлаб, тўртинчи куннинг аср намозидан кейингача, умумий йигирма уч марта айтилади.

Киши фарз намозидан кейин салом бериб اللهم انت السلام "Аллоҳумма антас-салам..." демасидан олдин ташриқ такбирини бир маротаба айтади.

Кейин эса, уч маротаба истиғфор айтиши суннатдир. Истиғфордан кейин:

اللهُمَّ أنت السَّلام ومِنك السَّلام، تَبَارَكْتَ يا ذا الجَلال والإكْرَام

«Аллоҳумма антас-салам ва минкас-салам табарокта йаа зал жалали вал икром», дейди.

Киши саломдан кейин ташриқ такбирини айтишни унутган бўлса, намозга зарар берувчи бирор ҳаракат қилмаган, гаплашмаган ёки охирги суннат намозини бошламаган бўлса, ўрнидан турган бўлса ҳам қайта ўтириб ташриқ такбирларини айтади.

Лекин гаплашган, намозга зарар берувчи ҳаракатлар қилган бўлса ёхуд охирги суннатни ҳам ўқиган бўлса, ташриқ такбирларини айтмайди. Вожиб бўлган зикрни тарк қилгани учун истиғфор айтиши лозим бўлади.

@AbdullohRahim