Get Mystery Box with random crypto!

Савол: Ташриқ такбирлари нима ва қачон ўқилади? Ташриқ такбир | Abdulloh Rahim

Савол: Ташриқ такбирлари нима ва қачон ўқилади?

Ташриқ такбирлари — Арафа куни бомдод намозидан бошлаб, тўртинчи куннинг аср намозидан кейингача, фарз намозлари ортидан, умумий йигирма уч марта айтиладиган зикрдир.

Бу ташриқ такбири:

اَللَّهُ أَكْبَرْ اَللَّهُ أَكْبَرْ ، لاَ اِلَهَ اِلَّا اللَّهُ وَ اللَّهُ أَكْبَرْ ، أَللَّهُ أَكْبَرْ وَ لِلَّهِ الْحَمْدْ

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».

Ҳанафий мазҳабига кўра, ташриқ такбирларини айтиш намозга лаёқатли ҳар бир киши учун вожибдир. Аёллар ҳам ташриқ такбирларини айтадилар. Аёллар эркаклар сингари жаҳрий эмас, махфий тарзда айтадилар.

Валлоҳу Аълам.

@AbdullohRahim