Get Mystery Box with random crypto!

Abdulloh Rahim

Telegram kanalining logotibi abdullohrahim — Abdulloh Rahim A
Telegram kanalining logotibi abdullohrahim — Abdulloh Rahim
Kanal manzili: @abdullohrahim
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.10K

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 24

2022-07-29 13:17:06 Суҳайб Румий ‒ Расулуллоҳ алайҳиссалом учун бор бойлигидан воз кечган саҳоба

Ҳозирда туркиялик машҳур сийрат олими Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳнинг «Тижоратчи саҳобалар» номли асарини таржима қилдим. Мазкур асарнинг Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу ҳақларидаги бўлимига келганимда, бу саҳобанинг ҳаётларини таржима қиларканман, “Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу мени ўзларига мафтун этди”, десам, муболаға қилмаган бўламан.

Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу ҳақларида ўзим қаттиқ таъсирланган бир ривоятни келтираман:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб чиқишгани ҳаммамизга маълум ва машҳур. Мана шу ҳижратда бу икки дўст билан бирга Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу ҳам бўлиши керак эди. Аммо маккалик мушриклар Суҳайбни қўйиб юборишмайди. Расулуллоҳ алайҳиссалом ва Абу Бакр Сиддиқ Суҳайбни кутиб-кутиб, у киши келмагач, Мадинага жўнаб кетадилар. Маккаликлар Суҳайбни кетишидан хабар топишиб, тунда унинг уйи олдига айғоқчилар қўйишади. Суҳайб уларни пайқагач, улардан қутилиш учун қорин оғриғи безовта қилаётгандек ҳожатга тез-тез қатнайди. Буни кўрган айғоқчилардан бири: «Бу одамни пойлашимиздан нима фойда? Буни қаранглар, Лот уни қорнига касаллик бериб қўйибди. У бу ҳолида на йўлга чиқа олади ва на Ясрибга ета олади», дейди. Унинг бу гапидан кейин ҳаммаси уйига тарқалишади. Пайтдан фойдаланиб, Суҳайб дарҳол йўлга отланади. Аксига олиб йўлда мушриклардан бири Суҳайбни кўриб қолади ва дарҳол маккаликларга хабар қилади. Дарҳол унинг ортидан тушишади ва Суҳайбнинг йўлини тўсишади. Суҳайб бошқа чораси қолмаганини сезиб, қўлига камонини олиб, ўқини қададилар ва маккалик мушрикларга қарата: «Эй маккаликлар! Мени танийсизлар, мен сизнинг орангизда энг яхши камонбозман. Ҳозир ўқдонимдаги ўқлар тугагунча ўқ отаман. Ўқим тугагач, қўлимга қиличимни оламан, қиличим сингунча сизлар билан курашаман. Ё сизлар мени ўлдирасизлар, ё мен сизларни. Яхшиликча менинг йўлимни тўсманглар, йўлни очинглар, мен кетайин», дедилар. Маккаликлар бу қатъий сўзларни эшитиб, бироз қўрқувга тушдилар. Мушриклардан бири: «Эй Суҳайб! Сен бизнинг орамизга келганингда қул эдинг. Кейин биз орқали кўп мол-дунё йиғдинг. Энди ўша бойликларни олиб Ясрибга – Муҳаммаднинг олдига кетяпсан! Аллоҳга қасамки, сени қўйиб юбормаймиз», деб бақирди. Суҳайб уларга ортиқча гапиришнинг фойдаси йўқлигини сезгач, улар билан келишишни афзал билди ва: «Орангиздалик вақтимда қанча бойлик тўплаган бўлсам, ҳаммасини сизга берсам, мени қўйиб юборасизларми?» деди. Маккаликлар бирдан эсанкираб қолишди, ундан бундай таклифни ҳеч ҳам кутишмаган эди. Чунки рўпараларидаги бу инсон бир умр ишлаб топган бойлигини фақатгина Муҳаммадга етишиш учун уларга бериб юбормоқчи эди! Мушриклар бир-бирларига қараб, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун ҳам Суҳайбнинг таклифига рози бўлишди. Суҳайб уларнинг рози бўлганини кўриб, севинчи ичига сиғмасди. У: «Бор бойлигим, сарватим Макканинг фалон жойида. Бориб олинглар» деди. Маккаликлар бир неча кишини Суҳайб айтган жойга бориб, бойликни олиб келиш учун жўнатишди. Улар айтилган жойдан молларни олиб келишгач, Суҳайбни қўйиб юборишди ва бойликни тақсимлашга киришиб кетишди...
Суҳайб Румий эса севинчи ичига сиғмай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон Ясрибга – Мадинага қараб йўлга тушди...

@AbdullohRahim
1.5K views10:17
Ochish/sharhlash
2022-07-28 21:46:46
Замонамизнинг машҳур фақиҳ ва муфассирларидан, ҳамда Дамашқ уламоларидан, аллома, доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлий роҳимаҳуллоҳ ҳазратлари

Жами 120 жуз асар ёзганлар. Бу умумий 50.000 саҳифа дегани. Эрталаб 04:00 дан бошлаб, кеч соат 20:00 гача асар ёзиш билан машғул бўлар эканлар.

Бу уламолар ер юзида юрадиган китоблардир. Бундай инсонларнинг ҳаётидан, илмий фаолиятларидан илҳомланиб уларга ўхшашга ҳаракат қилмоқ лозим. Улар ҳақидаги маълумотларни ҳикоя назари билан ўқиб қўйиш манфаат келтирмайди.

@AbdullohRahim
1.7K views18:46
Ochish/sharhlash
2022-07-27 04:06:09
Bir sabah gelecek kardan aydınlık - Abdurrahim Karakoç

@AbdullohRahim
956 views01:06
Ochish/sharhlash
2022-07-26 05:40:16
«Фарзанд ота-онаси ҳаққига дуо қилишни тарк қилса, ризқида нуқсон пайдо бўлади».

قال الحسن البصري: إن ترك الولد الدعاء لوالديه نقصٌ في رزقه

Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ

@AbdullohRahim
3.3K views02:40
Ochish/sharhlash
2022-07-24 19:35:09
Сени сен ёмон бўлганинг учун ёмон кўришмайди. Аксинча, баъзи бировлар сен улардан афзал бўлганинг учун ёмон кўришади.

@AbdullohRahim
919 views16:35
Ochish/sharhlash
2022-07-23 20:22:38
1.4K views17:22
Ochish/sharhlash
2022-07-23 19:40:59
«Илм инсонни бошқа махлуқотлардан ажратувчи, ҳатто фаришталардан ҳам устун қилувчи сифатдир. Фаришталарнинг Одам алайҳиссаломга сажда қилишлари Одам алайҳиссаломнинг илмга эга бўлганлари учун эди».

Муҳаммад Тоҳир ибн Ашур, «Тафсиру ат-таҳрийр ват танвийр», 1-жуз, 421-саҳифа

@AbdullohRahim
977 views16:40
Ochish/sharhlash
2022-07-22 07:19:40
Ҳақиқий пушаймонлик черковга, синогогга қатнаб жаҳаннамга кириш эмас, масжидга қатнаб жаҳаннамга киришдир.

Абу Лайс Самарқандий

@AbdullohRahim
1.3K views04:19
Ochish/sharhlash
2022-07-19 08:09:09
Боланинг отадаги ҳақлари:

1. Унга чиройли исм қўйиши;
2. Унга чиройли одоб ва ахлоқ ўргатиши;
3. Уни Исломий муҳитда улғайиши учун имконият яратиши;
4. Унга баъзи-баъзида дўстона насиҳат қилиши;
5. Унга солиҳ ўртоқлар билан дўстлашиш муҳитини яратиш; керак бўлса бу учун бошқа ерга кўчиб ўтиши.

@AbdullohRahim
728 views05:09
Ochish/sharhlash
2022-07-19 04:33:33
Баъзи маҳсулотларнинг ҳазм бўлиш вақти

Тухум — 44 дақиқада;
Балиқ — 1 соатда;
Сув — 1 дақиқада;
Пишлоқ — 4-5 соатда;
Сабзавотлар — 50 дақиқада;
Қуруқ мева — 2-3 соатда.

@AbdullohRahim
1.3K views01:33
Ochish/sharhlash