2022-07-12 07:48:46
Уламоларимиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари давомида бирор марта ҳам муаззин қилмаганликларининг сабабларидан бирини шундай изоҳлайдилар: «Агар у зот муаззинлик қилиб, "Намозга келинг" десалару, инсонлар ўз ишларига шошилиб, даъватга (чорловга) ижобат этмасалар уларга аламли азоб етарди».
Бинобарин, Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади:
«Пайғамбарнинг орангиздаги даъватини бир-бирингизнинг даъватингизга ўхшатманг... унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар».
Нур сураси, 63-оят
@AbdullohRahim
360 views04:48