Get Mystery Box with random crypto!

Шу йилнинг 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Шу йилнинг 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Молия вазири Темур Ишметовнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси бўйича маърузаси эшитилди.

2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида Ўзбекистон иқтисодиёти жадал равишда тикланишда давом этди, бунинг натижасида ЯИМ ҳажми жорий нархларда 389 631,2 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,4 фоизга ўсди.

Бунда қишлоқ ҳўжалиги ЯИМнинг 19,6 фоизини, хизматлар 38,7 фоизини, саноат 26,7 фоизини ва қурилиш 6,6 фоизини ташкил этди.

2022 йил биринчи ярим йиилликда иқтисодий ўсишнинг асосий драйверлари хизматлар ва саноат соҳаси бўлиб, мос равишда 7,3 ва 5,1 фоизга ўсди.

Бундан ташқари, қурилиш соҳаси 6,2 фоизга ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси 2,7 фоизга ўсишига эришилди.

2022 йилнинг январь-июнь ойлари натижаларига кўра, жами қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 131,7 трлн сўмни, қўшилган қиймат миқдори 76,2 трлн сўмни ташкил этди. Бунда мазкур соҳада ишлаб чиқаришнинг физик ҳажми ҳамда қўшилган қиймат ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 фоизга ўсди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқаришнинг:

127,7 трлн
сўми деҳқончилик, чорвачилик ва овчилик тармоқларига (96,9 фоиз);
3,3 трлн сўми
ўрмон хўжалигига (2,5 фоиз);
729,7 млрд сўми балиқ хўжалигига (0,6 фоиз) тўғри келди.

Бунда:

деҳқончилик маҳсулотлари ҳажми 54,1 трлн сўм (ўсиш 3,8 фоиз);
чорвачилик маҳсулотлари 72,7 трлн сўмни (ўсиш 2,0 фоиз) ташкил қилди.

@a_xaitov