Хоразм вилояти: “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Хонқа Чарва Капитал” МЧЖ раҳбари Нилуфар Махмудова
https://uzlidep.uz/news-of-party/12961
Ҳар бир туман, шаҳарлардан келган энг кучли иштирокчиларнинг фаолиятлари билан танишиб, тўғриси бироз ҳаяжонга тушдим. Биласизми, ушбу танлов орқали менда янги-янги ғоялар пайдо бўлди, яна ҳам очиқроқ айтадиган бўлсам ҳар хил йўналишдаги тадбиркор, фермер, ҳунарманд аёлларнинг иш фаолиятларини кўриб менда ҳам уларнинг йўналишларига қизиқиш уйғонди. Ўйлаб қарасам, бундан кейинги фаолиятимни яна ҳам кенгайтириб, кўп тармоқли ишлаб чиқаришни йўлга қўйсам, аҳолининг бандлигини таъминлашга ва шу орқали ватанимиз ривожланишида, юртимизнинг равнақ топишида ўз хиссамни қўшган бўламан.
#uzlidep #ishbilarmonayol
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube