Get Mystery Box with random crypto!

“Жонга тегди, кетаман” Мен жуда кўп давлат хизматчилари билан | YURISTKADR

“Жонга тегди, кетаман”

Мен жуда кўп давлат хизматчилари билан суҳбатда бўламан, улар орасида “жонга тегди, ариза ёзиб кетмоқчиман” дейдиганлари ҳам учраб туради.

Лекин, бу гаплар кўп ҳолатларда ходимнинг якуний қарори бўлмайди. Айни ўша вақтдаги вақтинчалик стресс сабаб айтилган бўлади одатда. Сиз ҳам кўп учратасиз бундайларни. Чақириб, “ариза ёзиб кетаман дебсиз, майли ёзиб берақолинг” деб кўринг, ўлақоса ёзмайди.

Шунинг учун, бундай гапларни ҳар доим ҳам жиддий олиш керак эмас. Иш берувчи ёки унинг вакили сифатида “кадровик” озгина псиҳолог бўлса, бундай ходимларни жуда яхши ажратади.

Бундайларга босиқлик билан “ҳаммаси яхши бўлади, сиз жамоамизга кераксиз” деб қўйиш керак, бўлди.

@yuristkadr