Get Mystery Box with random crypto!

Мустақиллик байрами арафасида юртимиз тараққиёти ва равнақига | sanepidxizmat

Мустақиллик байрами арафасида юртимиз тараққиёти ва равнақига муносиб ҳисса қўшган турли соҳа вакиллари тақдирланиши анъанага айланган.

“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи – Юсупалиев Баходир Кахраманович II даражали «Саломатлик» ордени билан мукофотланди.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat