Get Mystery Box with random crypto!

Тез орада амалдорларнинг ҳам мол-мулки ва даромади декларация | platforma.uz

Тез орада амалдорларнинг ҳам мол-мулки ва даромади декларация қилинади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов:

- Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида»ги қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан мақулланган. Президент томонидан имзоланиши кутилмоқда. Ҳозир Президент администрациясида муҳокамада.

Давлат хизматчиларининг мол-мулки ва даромадларини декларация қилиш тўғрисидаги қонун» лойиҳасини ишлаб чиққанмиз. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишганмиз. Адлия вазирлигидан экспертизадан ҳам ўтказилган. Қонунимиз деярли тайёр, жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, биз қонун билан бир қаторда тизимни яратиш устида ҳам ишлаяпмиз.

Декларациялаш тизими ягона базада ишлайдиган бўлиши устида ишлаяпмиз. Россия Федерациясида, масалан, ҳар бир вазирлик, идоранинг ўзида декларация тўлдирилади ёки Қирғизистонда ҳам. Кўп мамлакатларда шундай. Биз шундай қилмоқчимизки, ягона база орқали битта платформада ҳаммаси кўринадиган декларациялаш тизимини ишлаб чиқмоқчимиз.

Божхона қўмитаси ва Солиқ қўмитаси тажриба тариқасида ҳамма ходимларининг декларацияларини киритмоқда. Яъни, қонун билан бир вақтнинг ўзида мана шу платформани ҳам ишга тушириб юбориш устида ишлаяпмиз.

@platformauzb