Get Mystery Box with random crypto!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал P
Kanaldagi mavzular:
Inson
Мулоҳаза
Матбуот
Пресс
Спорт
Taълим
Tilak
Salomatlik
Долзарб
Муҳим
All tags
Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Inson
Мулоҳаза
Матбуот
Пресс
Спорт
Taълим
Tilak
Salomatlik
Долзарб
Муҳим
All tags
Kanal manzili: @parkent_tongi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.86K
Kanalning ta’rifi

Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!
📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 92

2023-01-15 14:56:38
#Инсон_қадри

Бугун туманимизга Тошкент вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи А.Аҳмедов келди

Вилоят прокуратураси ходими деҳқон бозоридаги арзонлаштирилган "Элга хизмат" ярмаркасидаги нарх-наволарни кўздан кечирди.

Харидорлардан ёғ, картошка ва гўшт каби зарур бўлган маҳсулотларини арзон нархда сотиб олаётганини сўради.

А.Аҳмедов туманимиз прокурори Ш.Акбаров ҳамда тегишли соҳа ташкилотлари раҳбарлари билан бирга ижтимоий соҳа объектлари аҳволини ҳам ўрганди.

Жумладан, 6 ва 40-мактабнинг иситиш тизимини ҳам жиддий ўтганди.

Совуқ кунларда синф хоналарининг ҳарорати талаб даражасидаси бўлишини билиш учун мактабларнинг қозонхонасини ўз кўзи билан кўрди.

Тегишли ташкилот мутасаддиларига мактаблар ховлисини тезда қордан курашни тайинлади.

Шундан сўнг, "Гулбоғ" ҳудудида қад ростлаган кўп қаватли уйларга ҳам кирди.

Хонадон эгаларидан совуқ кунларда келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни сўради.

Уйларга кириб иситиш тизими ҳамда электр таъминотини қай даражада эканлиги билан қизиқди.

@PARKENT_TONGI
4.4K views11:56
Ochish/sharhlash
2023-01-15 12:47:51
#Хотира

Мард ўғлонлар номи барҳаёт!

Ватанимиз олдидаги бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонларимиздан бири Паркент туманидан Ваҳобжон Нуриддиновнинг азиз хотирасига бағишланади.

Ваҳобжон Нуриддинов (1968-2004)

@PARKENT_TONGI
4.2K viewsedited  09:47
Ochish/sharhlash
2023-01-15 08:56:20
#Билиб_қўйинг

Иккиламчи бозор учун паст фоизда ипотека кредит ажратувчи тижорат банклари рўйхати

Бунда фоизи уй сотиб олинганда 18 фоиздан максимал сумма 400 млн.гача берилади.

Уй жойни таъмирлаш учун 17 фоиздан максимал сумма 80 млн.гача ажратилади.

Ҳозирда кредит ажратишни
Саноатқурилишбанк бошлаган.

@PARKENT_TONGI
5.5K viewsedited  05:56
Ochish/sharhlash
2023-01-15 06:01:16
#Кун_кайфияти

Бола барибир болада билганини қилаверади!

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

@PARKENT_TONGI
6.5K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-01-14 12:10:51
#Табрик

Ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедовнинг Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам табриги

Ҳурматли туманимизнинг мард ва жасур ўғлонлари!

Сизларни ҳамда туманимиз аҳолисини Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этаман.

Бу йил Қуролли кучларимизни ташкил этилганлигига 31 йил тўлганлигини муносиб нишонлаяпмиз.

Қувонарлиси, юрт ҳимояси йўлида хизмат қилаётганлар орасида туманимиз ўғлонларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Сўзимизни давлатимизнинг турли даражадаги орден ва медаллари билан тақдирланаётган тумандошларимиз борлиги ҳам тасдиқлайди.

Айни пайтда туманимиз ёшларидан муддатли ҳарбий хизматида 181 нафар, Сарафарбарлик чақирув хизматида 562 нафари хизмат қилмоқда.

Паркентлик ёшларда юрт ҳимоясига шошилиш истаги кучли.

Шу боис, ўтган йилда ёшларимиздан 46 нафарига Сафарбарлик чақируви хизматига бориш учун сал кам 300 млн. сўм тўлаб бердик.

Сўзим якунида туманимизнинг мард ва жасур фарзандларига мустаҳкам соғлиқ, бахту саодат, шарафли хизматида зафарлар тилайман.

@PARKENT_TONGI
967 views09:10
Ochish/sharhlash
2023-01-14 09:07:47
#Эътироф

Паркентлик ҳарбий "Шуҳрат" медали билан тақдирланди!

Шавкат Мирзиёев юртимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармонни имзолади.

Фармон билан мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, профессионал миллий армияни шакллантириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашдаги катта хизматлари, халқимиз осойишталигини сақлаш ҳамда шарафли ва муқаддас бурчини бажаришда мардлик ва жасорат кўрсатгани, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси эътироф этилиб мукофотланганлар орасида "Номданак" ҳудудининг "Обод" маҳалласидан Акбар Абдуқодиров ҳам бор.

Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм отряд командири Акбар Абдуқодировни "Шуҳрат" медали билан тақдирлади.

Мукофот муборак Акбар Анварович!

@PARKENT_TONGI
3.2K views06:07
Ochish/sharhlash
2023-01-14 07:21:58
#Қутлов

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни!

Бугунги Ватан ҳимоячилари куни барча ватанимиз ҳимояси ва ривожида турли хил касбларда хизмат кўрсатаётган юртимиз ўғлонларига муборак бўлсин!

Тинчлигимиз абадий бўлсин!

Туманимизнинг истеъдодли шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зоҳиджон Оловнинг "Мардлар қўриқлайди — Ўзбекистонни!" номли шеърини тинглаб, байрам кайфиятидан завқланинг!

@PARKENT_TONGI
4.2K views04:21
Ochish/sharhlash
2023-01-14 06:00:47
#Кун_кайфияти

Ширин қизалоқ!

Кунгиз хурсандчиликда ўтсин!

@PARKENT_TONGI
4.5K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-01-14 05:01:11
#Кун_мулоҳазаси

Машаққатли лаҳзаларда, ишинг осонлашишини, машаққатинг аришини дуо қилиб сўраб, ёнингда турадиган — Онанг.

Бемор бўлиб турганингда, шифо сўраб, дори ичириб, пешонангни силаб, ёнингда турадиган — Онанг.

Йиғлаётганингда, кўз ёшларингни артиб, "Нега йиғлаяпсан?", деб ёнингда турадиган — Онанг.

Ишинг орқага кетиб, сен учун жонини "фидо" қилмоқчи бўлганлар йўқолиб қолганда, ёнингда турадиган — Онанг.

Хурсанд бўлганингда, шодилигингдан севиниб, юзида табассум билан ёнингда турадиган — Онанг.

Қўполлик билан хафа қилсанг ҳам дарров кечириб, "Ўз боламдан хафа бўлармидим", дея бағрига босадиган ҳам — Онанг!

@PARKENT_TONGI
4.5K views02:01
Ochish/sharhlash
2023-01-14 04:01:17
#Тилак

Хайрли кун!


Дуоларингизда "гўзал туйғулардан маҳрум бўлиб қолмай", деб ният қилинг!

Чунки, гўзал туйғулар сизга аъло кайфият бағишлаб, эзгу ишларга бошлайди.

Кунингиз икки дунё саодатига эриштирувчи гўзал амаллар билан ўтсин!

@PARKENT_TONGI
4.4K views01:01
Ochish/sharhlash