Get Mystery Box with random crypto!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал P
Kanaldagi mavzular:
Inson
Мулоҳаза
Матбуот
Пресс
Спорт
Taълим
Tilak
Salomatlik
Долзарб
Муҳим
All tags
Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Inson
Мулоҳаза
Матбуот
Пресс
Спорт
Taълим
Tilak
Salomatlik
Долзарб
Муҳим
All tags
Kanal manzili: @parkent_tongi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.86K
Kanalning ta’rifi

Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!
📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 91

2023-01-16 11:05:21 #Долзарб

Президент мутасаддиларга ўта муҳим топшириқларни берди

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда “Саховат ва кўмак” жамғармасидан ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга иссиқ кийим, озиқ-овқат тарқатиш, энг оғир ҳолларда уларни шароити бор жойларга жойлаштириш, маҳаллаларда иссиқ овқат тарқатиш пунктларини ташкил этиш топширилди.

Ҳар бир деҳқон бозорида шароитларни яхшилаш ва нарх-наво тартибга солиш, йирик корхоналар, ижтимоий объектлар раҳбарлари ходимларини уюшган ҳолда ишга олиб келишга автобус қатновларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

@PARKENT_TONGI
4.1K views08:05
Ochish/sharhlash
2023-01-16 10:47:52
#Муҳим

Бош прокурор ўринбосарига "газ заправка"ларда тартиб ўрнатиш топшириғи берилди

Йиғилишда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида давом этаётган ўғирликларга барҳам бериш шартлиги таъкидланди.

Мисол учун, ўтган ҳафтада биргина Вобкент тумани ва Бухоро шаҳридаги 3 та шохобчада 26 миллион кубметр (26 миллиард сўмлик) газдан яширинча фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу газ ҳажми билан 44 минг хонадонни ёки битта катта туман аҳолисини 1 ой газ билан таъминлаш мумкин эди.

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Валиевга шу масалада тартиб ўрнатиш топширилди.

@PARKENT_TONGI
4.4K views07:47
Ochish/sharhlash
2023-01-16 10:27:38
#Муҳим

Президент: "Ҳамма раҳбарлар шуни ҳис этиши керак: энди бундай давом этиши мумкин эмас"

@PARKENT_TONGI
4.2K views07:27
Ochish/sharhlash
2023-01-16 09:16:48
#Долзарб

Президент электр ва газ тармоқларидаги тақчиллик сабабларини айтди

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда бугунги кундаги муаммоларда тизимсиз ишлаш, энергоресурсларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳам сабаб бўлаётгани кўрсатиб ўтилди.

Хусусан, ўтган бир ойда электрга 5 мингта, газга 4,5 мингта ноқонуний уланишлар аниқланган.

"Электр ва газ тармоқларида талон-торожлик бўлганини, туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, электр ва газ идоралари бошлиқлари билмасми-ди?", — дея савол қўйди Шавкат Мирзиёев.

Таъминланганидек, охирги ойларнинг ўзида нефтегаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам тизим ичидан емирилганидан далолат беради.

ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупцияни йўқ қилиш бўйича алоҳида чоралар кўриш топширилди.

@PARKENT_TONGI
4.5K views06:16
Ochish/sharhlash
2023-01-16 08:41:42
#Диққат

Президент йиғилишида Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев қатъий огоҳлантирилди

Шунингдек, Чирчиқ шаҳар ҳокимига "ҳайфсан" берилди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари Мустафоев, "Узтрансгаз" раҳбари Норматов ва "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.

@PARKENT_TONGI
4.7K views05:41
Ochish/sharhlash
2023-01-16 08:37:47
#Диққат

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев ўтказаётган йиғилишда Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев ҳам ишдан бўшатилди.

@PARKENT_TONGI
4.6K views05:37
Ochish/sharhlash
2023-01-16 08:32:38 #Иқтибос

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган тарзда ўтаётган йиғилишда шундай деди:

"Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман."

@PARKENT_TONGI
4.3K views05:32
Ochish/sharhlash
2023-01-16 08:20:37
#Диққат

Президент масъулиятсизлик қилган мутасаддиларга чора кўрди

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда бугунги совуқ кунлардаги вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Шунингдек, "Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилди.

@PARKENT_TONGI
4.7K viewsedited  05:20
Ochish/sharhlash
2023-01-15 20:08:56
#Ибрат

Ҳоким топшириғига кўра совуқ кунларда қийналаётган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилади

Туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Роҳатали Тожибоев қўнғироқ қилди.

Ҳаяжонини яширолмай салом аликни ҳам эсдан чиқарганча гапира кетди.

— Эртага катта хайрли иш бўлади, — дея гап бошлади Роҳатали Тожибоев. — Ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов топшириғи билан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан 400 тасига рўзғорда зарур бўлган 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан тарқатишни режа қилгандик.

Шу учун маҳалла раисларига боғландим. Совуқ кунларда маҳаллаларимизда озиқ-овқатдан қийналаётган оилаларни обдон суриштириб чиқдим.

Айтганча, бугун "Самаробод" билан "Қўшшукр" раисига бир саховатпеша инсон учрашибди.

Ўзини таништиришни истамаган ҳомий совуқда озиқ-овқатдан қийналаётган оилалар учун 1 тонна ун, 400 кг. гуруч ташлаб кетибди.

Эртага бўладиган эзгулик ҳақида ёзарканмиз, хайрли ишдан ибрат олган саховатпешалар сафи кўпаяверсин, деб қўйдик.

@PARKENT_TONGI
2.9K views17:08
Ochish/sharhlash
2023-01-15 16:20:25
#Бизга_ёзадилар

"Паркент тонги" телеграм канали орқали билдирилган мурожаат ҳал бўлди

Одатда @PARKENT_TONGI телеграм каналига турли муаммолар ҳақида ёзиб қолдиришади. Улар аксарият ҳолатларда ўз ечимини топади.

Баъзан шундай муаммолар ҳақида ёзишадики, уларни бевосита ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов назоратга олиб тезда бартараф этиш чораларини кўради.

Мана куни кеча телеграм каналимизнинг Красногорск ҳудудидаги аъзоларидан бири тоза ичимлик суви келмаётгани ҳақида ўз мурожаатини ёзиб қолдирганди.

Бугун шу муаммо ҳал бўлди. Ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов топшириғи билан Паркент туман сув таъминоти Красногорск бўлими ходимлари "Толбулоқ" маҳалласидаги кўп қаватли уйларга тоза ичимлик сувини махсус автомашинада етказиб беришди.

Шунингдек, масъулларнинг машаққатли меҳнати туфайли Красногорск шифохонаси ҳамда ҳудуддаги туғруқ бўлимининг сув қувурлари музлардан эритилиб сув таъминоти тикланди.

@PARKENT_TONGI
3.5K views13:20
Ochish/sharhlash