Get Mystery Box with random crypto!

#Бунёдкорлик Бир кунда 2 та боғча фойдаланишга топширилд | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

#Бунёдкорлик

Бир кунда 2 та боғча фойдаланишга топширилди

Бугун Оқтепа ҳамда Самаробод маҳалласида мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Таъкидлаш жоизки, Оқтепа маҳалласида "Камалак" номли 120 ўринга эга мактабгача таълим ташкилоти 5 млрд. 241 миллион сўм эвазига қад ростлади.

Шунингдек, Самаробод маҳалласидаги 150 ўринли "Наргиз" номдаги мактабгача таълим муассасасини реконструкция ишларига эса 5 млрд. 200 миллион сарфланди.

Мазкур боғчаларнинг очилиш маросимида Мактабгача ва мактаб таълим бўлими мудири Набижон Юнусов ҳамда ҳокимлик масъуллари, ота-оналар, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар тумандаги болаларнинг боғчаларга қамровини ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилаётгани мазкур 2 та мактабгача таълим ташкилотини фойдаланишга топширилгани мисолида ҳам кўриш мумкинлиги ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир давомида қатнашчиларга ушбу мактабгача таълим ташкилотларида яратилган шароитлар яқиндан таништириб ўтилди.

@PARKENT_TONGI