Get Mystery Box with random crypto!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Inson
Мулоҳаза
Матбуот
Пресс
Спорт
Taълим
Tilak
Salomatlik
Долзарб
Муҳим
All tags
Kanal manzili: @parkent_tongi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.86K
Kanalning ta’rifi

Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!
📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 19

2023-05-12 19:12:09
#Сайёр_қабул

"Сизнинг дардингиз менинг ҳам дардим!"Шоҳрух Шоаҳмедов

Айни шу фикрда одамларга ёрдам қўлини чўзиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.

Чунки, айрим раҳбарлар орасида "ҳозир кимда ташвиш йўқ, ҳаммада бор", дея қўл учида иш кўрадиганлари йўқ эмас.

Ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов "Қайилма" маҳалласидаги сайёр қабулига одамлар катта-кичик муаммолар билан келишини яхши билгани учун туманимиздаги деярли барча ташкилот масъулларини чақирди.

Сектор раҳбарларидан туман ИИБ бошлиғи Азизбек Алиасқаров, солиқ идорасининг раҳбари Равшан Рўзибоев ҳам ҳокимнинг сайёр қабулига келди.

Одамлар ҳаётида дуч келган муаммоларини айтаркан, ҳоким уларни ўйчан, вазминликда диққат билан тинглади. Мана шундай лаҳзаларда Шоҳрух Шоаҳмедовга осон бўлмайди. Бунга кўп гувоҳ бўлганмиз.

Айрим мурожаатчилар айтган муаммоларни ҳал қилишни ҳоким ҳар қанча истагани билан иложини, имконини тополмайди. Масалан, уй-жой қуриш учун ер ажратиш! Бу масала аллақачон ҳоким ваколатидан чиқарилган.

Бугуни қабулда ҳам "уй-жой қураман, ер ажратиб беринг", деб келганлар бўлди. Ҳоким уларга ер олиш фақат аукцион орқали ҳал қилинишини, тўғридан тўғри ер ажратиш ваколатига кирмаслигини тушунтирди.

"Қайилма"да ўтган сайёр қабулда ҳоким моддий ёрдам кўрсатиш, имтиёзли кредит ажратиш, электр-таъминотини яхшилаш, контракт тўловига кўмаклашиш каби муаммоларни ҳал қилди.

Ҳаёт давом этаверади! Рўшноликда яшашни истаб келганларнинг дардига шерик бўлмасликдан ёмони йўқ.

Ҳокимдаги қаттиққўллик, талабчанликнинг сабаби ҳам шу аслида!

@PARKENT_TONGI
10.8K views16:12
Ochish/sharhlash
2023-05-12 07:00:26


Паркент туманида кучли ёмғир ва жала оқибатида сел келиши мумкинлиги эълон қилинди

"Ўзгидромет" 12-13 ва 16-17 май кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида кучли ёмғир ва жала оқибатида сел келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Кучли ёмғир ва жала оқибатида сел келиши мумкин бўлган ҳудудлар рўйхатида Паркент тумани ҳам бор!

Шу боис, туманимизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга эҳтиёткорлик чораларини кўриш тавсия этилади.

@PARKENT_TONGI
14.4K views04:00
Ochish/sharhlash
2023-05-12 06:01:22
#Кун_кайфияти

Интернетда кўрган видеоларни такрорлаш оқибати

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

@PARKENT_TONGI
12.5K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-05-12 05:00:20

Агар жоҳил сукут сақлаганда эди, одамлар ихтилофлашмаган бўлар эдилар!

Алий розияллоҳу анҳу

@PARKENT_TONGI
12.5K views02:00
Ochish/sharhlash
2023-05-12 04:01:18 #Тафаккур_қилинг

Жума сабоғи

Мусулмон киши камбағалга хайр-эҳсон ва садақа тортиқ қилса, "Ҳаққимга дуо қилинг", демаслиги керак, чунки камбағалдан дуо ёки мақтов талаб қилган одам ушбу оятнинг ҳукмидан ташқарига чиқиб кетади:

"Биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз. Бунинг эвазига сизлардан мукофот ёки ташуккур хоҳламасмиз" (Инсон сураси, 9-оят).

Шунинг учун Оиша розияллоҳу анҳо бирор қавмга ҳадя юборсалар, олиб борувчи кишига: "Бизнинг ҳаққимизга қилаётган дуосига қарагин, токи биз ҳам унинг дуоси каби дуо қилайлик, шунда ажримиз Аллоҳга қолади", дер эдилар.

@PARKENT_TONGI
12.7K views01:01
Ochish/sharhlash
2023-05-11 22:03:02


Жума муборак!

Бу қутлуғ кунда дуо қилишдан чарчаманг!

Банда Aллоҳдан Фирдавс жаннатини сўраса, шу биргина сўрови билан Aллоҳнинг розилигини, ҳидоятини, жаннат аҳлининг амалини, солиҳ амаллар узра саботни, дунё ва охиратда солиҳ зотлар билан бирга бўлишни ва Aллоҳнинг жамолини сўраётган бўлади.

Муборак Жума кунларида шундай дуо қилайликки, дуоларимиз барча дуоларни қамраб олсин.

Жуманинг хайри ва барокати сизга ҳамроҳ бўлсин!

@PARKENT_TONGI
19.6K views19:03
Ochish/sharhlash
2023-05-11 16:43:07


Замонавий, шинам офисда ишлашни хоҳлайсизми?

Ўн йилдан буён муваффақиятли фаолият юритиб келаётган "VEST BRAUN" МЧЖ фақат қизларни "Call Centr"га қуйидаги лавозимлар бўйича ишга таклиф қилади.

Сотувчи оператор
Сотув менежери


Ходим олий маълумотли бўлиши шарт эмас.

Асосий талаблар:

Ёши: 18-35 ёш
Жинси: Аёл
Бошқа ҳислатлари: масъулиятли, натижадор ва жамоага киришимлилик.

Қўлга нақд тегадиган ойлик:

Энг ками 2 000 000 сўм;

Энг кўпи 4 500 000 сўм;

Ойлик маош ходимнинг масъулиятига қараб қўшимча устама ҳақ тўлаб борилади.

Иш сифатига қараб қўшимча мукофот берилади!

Ходим учун ютуқ ва қулайликлар:

Кучли жамоа билан ишлаш
Замонавий шинам офис
Қулай иш шароити
Операторликка ўқитилиб, амалий иш ўргатилади

Бўш иш ўрни чекланган!

Ҳозироқ мурожаат қилинг.
     
+998936125099

+998950238395


@PARKENT_TONGI
13.2K views13:43
Ochish/sharhlash
2023-05-11 08:00:31       
Газетани электрон шаклда ўқиш учун ушбу ҳаволани босинг!      
        
"Паркент тонги" газетасининг 2023 йил 4 май 16-сонида ўқинг:
   
Демократиянинг амалдаги намунаси
    
“МИНГ СЎМ БEРИНГ, АКАЖОНЛАР”,
ёҳуд Бозорвой айбдорми?
    
Халқ садоси

СУНЪИЙ ИНТEЛЛEКТ
инсоният мағлубиятими?

Ҳақиқий бойлик
          
Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги янгиликлар, саломатлик маслаҳатлари ҳамда Жаҳон адабиётидан кичик ҳикояларни ўқийсиз!
 
Мароқли мутолаа тилаймиз!                
@PARKENT_TONGI
15.0K views05:00
Ochish/sharhlash
2023-05-11 07:01:21


"Uzcard" ва "Humo"нинг интеграция ишлари якунланди

"Uzcard" ва "Humo" тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишларни якунлади.

Ҳозирги вақтда пилот режимида иккита банкомат ишлаб турибди:

"Uzcard"га уланган ва "Humo" банк карталарини қабул қилувчи “Kapitalbank” АТБ банкомати, шунингдек, "Humo"га уланган ва Uzcard карталари қабул қилинишини таъминлайдиган “Халқ банки” АТБ банкомати.

Тўлов тизимларининг иккала оператори томонидан тест синовлари муваффақиятли якунланиб, шунингдек, транзакцияларни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган хатолар аниқлангандан сўнг, тижорат банкларининг барча банкоматларини улаш режалаштирилади.

2023 йил 1 июндан бошлаб тижорат банклари билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши кутилмоқда.

@PARKENT_TONGI
816 views04:01
Ochish/sharhlash
2023-05-11 06:00:34
#Кун_кайфияти

Чақалоқ тилини биласизми?

Ёш гўдаги борларга фойдаси тегади.

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

@PARKENT_TONGI
3.2K views03:00
Ochish/sharhlash