Get Mystery Box with random crypto!

'Uzcard' ва 'Humo'нинг интеграция ишлари якунланди 'Uzcard' в | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал



"Uzcard" ва "Humo"нинг интеграция ишлари якунланди

"Uzcard" ва "Humo" тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишларни якунлади.

Ҳозирги вақтда пилот режимида иккита банкомат ишлаб турибди:

"Uzcard"га уланган ва "Humo" банк карталарини қабул қилувчи “Kapitalbank” АТБ банкомати, шунингдек, "Humo"га уланган ва Uzcard карталари қабул қилинишини таъминлайдиган “Халқ банки” АТБ банкомати.

Тўлов тизимларининг иккала оператори томонидан тест синовлари муваффақиятли якунланиб, шунингдек, транзакцияларни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган хатолар аниқлангандан сўнг, тижорат банкларининг барча банкоматларини улаш режалаштирилади.

2023 йил 1 июндан бошлаб тижорат банклари билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши кутилмоқда.

@PARKENT_TONGI