Get Mystery Box with random crypto!

#Тафаккур_қилинг Жума сабоғи Мусулмон киши камбағалга ха | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

#Тафаккур_қилинг

Жума сабоғи

Мусулмон киши камбағалга хайр-эҳсон ва садақа тортиқ қилса, "Ҳаққимга дуо қилинг", демаслиги керак, чунки камбағалдан дуо ёки мақтов талаб қилган одам ушбу оятнинг ҳукмидан ташқарига чиқиб кетади:

"Биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз. Бунинг эвазига сизлардан мукофот ёки ташуккур хоҳламасмиз" (Инсон сураси, 9-оят).

Шунинг учун Оиша розияллоҳу анҳо бирор қавмга ҳадя юборсалар, олиб борувчи кишига: "Бизнинг ҳаққимизга қилаётган дуосига қарагин, токи биз ҳам унинг дуоси каби дуо қилайлик, шунда ажримиз Аллоҳга қолади", дер эдилар.

@PARKENT_TONGI