Get Mystery Box with random crypto!

#Сайёр_қабул 'Сизнинг дардингиз менинг ҳам дардим!' – Шо | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

#Сайёр_қабул

"Сизнинг дардингиз менинг ҳам дардим!"Шоҳрух Шоаҳмедов

Айни шу фикрда одамларга ёрдам қўлини чўзиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.

Чунки, айрим раҳбарлар орасида "ҳозир кимда ташвиш йўқ, ҳаммада бор", дея қўл учида иш кўрадиганлари йўқ эмас.

Ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов "Қайилма" маҳалласидаги сайёр қабулига одамлар катта-кичик муаммолар билан келишини яхши билгани учун туманимиздаги деярли барча ташкилот масъулларини чақирди.

Сектор раҳбарларидан туман ИИБ бошлиғи Азизбек Алиасқаров, солиқ идорасининг раҳбари Равшан Рўзибоев ҳам ҳокимнинг сайёр қабулига келди.

Одамлар ҳаётида дуч келган муаммоларини айтаркан, ҳоким уларни ўйчан, вазминликда диққат билан тинглади. Мана шундай лаҳзаларда Шоҳрух Шоаҳмедовга осон бўлмайди. Бунга кўп гувоҳ бўлганмиз.

Айрим мурожаатчилар айтган муаммоларни ҳал қилишни ҳоким ҳар қанча истагани билан иложини, имконини тополмайди. Масалан, уй-жой қуриш учун ер ажратиш! Бу масала аллақачон ҳоким ваколатидан чиқарилган.

Бугуни қабулда ҳам "уй-жой қураман, ер ажратиб беринг", деб келганлар бўлди. Ҳоким уларга ер олиш фақат аукцион орқали ҳал қилинишини, тўғридан тўғри ер ажратиш ваколатига кирмаслигини тушунтирди.

"Қайилма"да ўтган сайёр қабулда ҳоким моддий ёрдам кўрсатиш, имтиёзли кредит ажратиш, электр-таъминотини яхшилаш, контракт тўловига кўмаклашиш каби муаммоларни ҳал қилди.

Ҳаёт давом этаверади! Рўшноликда яшашни истаб келганларнинг дардига шерик бўлмасликдан ёмони йўқ.

Ҳокимдаги қаттиққўллик, талабчанликнинг сабаби ҳам шу аслида!

@PARKENT_TONGI