Get Mystery Box with random crypto!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Inson
Мулоҳаза
Матбуот
Пресс
Спорт
Taълим
Tilak
Salomatlik
Долзарб
Муҳим
All tags
Kanal manzili: @parkent_tongi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.86K
Kanalning ta’rifi

Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!
📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 17

2023-05-21 03:01:04


Хайрли кун!

Аллоҳ розилиги ила яна бир янги кунини қаршилаётган қадрдон!

Илоҳим ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

Ишингизда ривож, ҳаётингизда омад ёр бўлсин!

Якшанба дам олиш кунингиз файзли ўтсин!

Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Энг қадрли инсонларингизга юборинг!

@PARKENT_TONGI
12.7K views00:01
Ochish/sharhlash
2023-05-20 17:29:32
#Инсон_қадри

"Қирғизовул"да Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари сайёр қабул ўтказди

Туманимизда сектор раҳбарлари, айниқса, турли идораларнинг мутасаддилари томонидан тез-тез сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. 

Ана шундай сайёр қабуллардан бири — Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари Зоҳид Караев бошчилигида ташкил этилди.

"Қирғизовул" маҳалласидаги 33-мактабида ўтган сайёр қабулда ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов, прокурор Шарифжон Акбаров, ИИБ бошлиғи Азизбек Алиасқаров, солиқ идораси раҳбари Равшан Рўзибоев, туман Халқ қабулхонаси мудири Шавкат Акрамов ҳамда туман ва вилоят даражасидаги ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Қабулда туманимиз аҳолиси вилоят прокурорининг ўринбосарига ўзини ташвишга солаётган муаммоларини айтди.

Жумладан, қабулда электр-энергияси таъминоти, ички йўлларни асфальт қилиш, саломатлик, моддий ёрдам сўраш йўналишларидаги мурожаатлар келиб тушди.

Вилоят прокурорининг ўринбосари мурожаатларни имкон қадар жойида ҳал қилишга ҳаракат қилди. Жами 29 та мурожаатнинг 6 таси жойида ҳал бўлди. Қолган 23 таси вақт талаб қилгани учун ижрога қаратилди.

Мулоқотларда муаммоси жойида ҳал бўлганлар вилоят прокуратурасига самимий миннатдорчилик билдирди.

Қабул якунлангач, вилоят прокурорининг ўринбосари мазкур маҳаллада аҳолиси ташаббуси билан Нурек ота жоме масжидининг қурилиш жараёнлари билан танишди.

Бунёдкорликларга яқиндан кўмак бераётган туман прокурори Шарифжон Акбаров вилоят прокурорининг ўринбосарига қурилиш сифати ҳақида атрофлича маълумот берди. Хайрли ишда кўнгиллилар, сахий тадбиркорларнинг фаол иштирок этаётгани ҳақида алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг, вилоят прокурори Шавкатжон Раҳимов топшириғига кўра ҳудуддаги кам таъминланган ҳамда беморлари бор оилаларнинг ҳолидан хабар олинди.

Жумладан, беморлиги сабаб уйда таълим олаётган Беҳруз Илёсов учун махсус сайёр кўрик ташкил этилди. Оиланинг рўзғори учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Шунингдек, кўрик давомида хонадон эгаларининг муаммолари ҳам ўрганилди.

@PARKENT_TONGI
15.8K views14:29
Ochish/sharhlash
2023-05-15 15:46:00
#Жамият

Кумушконнинг даволовчи мадор ўсимлиги

Мадор ўти “пиёздошлар” оиласига мансуб бўлиб, у тоғларнинг салқин ерларида атиги икки ой, яъни, апрел ва  май ойларида ўсади. “Мадор” сўзининг маъноси куч ва ёрдам маъносини билдиради. Халқ тилида уни “мотор” деб ҳам аташади.

Ушбу ўсимлик таркибида C, B, B2, PP, E ва А витаминлари мавжудлиги сабабли фойдали ва шифобахш ҳисобланади.

Маълум бўлишича, бу ўсимлик Паркент тоғ этакларида ўсади ва кўк пиёзнинг узун “семиз” поясига ўхшайди.

Айнан Ғарбий Тян-Шан минтақасида бу ўсимликнинг вегетация даври жуда қисқа бўлади.

Тоғ ёнбағрида ўсадиган мадор ўсимлиги ва ундан сомса тайёрлаш  жараёни билан яқинроқ танишишни истасангиз лавҳани диққат билан томоша қилинг.

@PARKENT_TONGI
13.3K views12:46
Ochish/sharhlash
2023-05-15 09:01:39


"PARKENT TAXI" хизматидан фойдаланинг!

1054 қўнғироқ қилинг!
Ишга
Уйга
Ўқишга


Сиз исталган манзилга элтувчи, энг асосийси ҳамёнбоп такси хизматимиздан фойдаланинг!

Унутманг! Бу энг арзон такси!

Шунчаки, 1054 қисқа рақамига қўнғироқ қилсангиз кифоя!

@PARKENT_TONGI
11.6K views06:01
Ochish/sharhlash
2023-05-15 07:40:37


Эртага кундузги соат 8:00 дан бошлаб Паркент туманида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтайди

"Паркенттумангаз" ГТБ томонидан келишилган жадвалга асосан жорий йилнинг 16-19 май кунлари туманимизнинг барча ҳудудларида тортилган юқори ва ўрта босимли газ тармоқларида газ узатишнинг лойиҳавий босими асосидаги синов тайёргарлиги бошланади.

Шу муносабат билан барча истеъмолчиларга табиий газ бериш 16 майдан 19 майгача тўхтатилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Қўшимча маълумот учун қўйидаги рақамларга қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Телефонлар: +998707222392; +998999631004

Шу ҳақда яқинларингизни хабардор қилишни унутманг!

"Паркенттумангаз" газ таъминоти бўлими

@PARKENT_TONGI
23.3K views04:40
Ochish/sharhlash
2023-05-15 07:01:30
#Жамият

Оилавий тадбиркорлик учун 14 фоиздан кредит берилади

Мазкур кредитлар “Агробанк” АТБ, АТ “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” орқали ажратилади. 

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоизда қуйидагилар учун ажратилади:

оилавий тадбиркорлик, даромад топиш ва фаолиятини кенгайтириш учун аҳоли ва тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;

чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, “дала дўконлари” қуриш ва кўчма музлаткичларни ўрнатиш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилга;

боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш учун, артезиан қудуқларини қазиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача;

оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача;

“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш учун – 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача.

Мазкур кредитлар “Агробанк” АТБ, АТ “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” орқали ажратилади.

@PARKENT_TONGI
11.4K views04:01
Ochish/sharhlash
2023-05-15 06:00:53
#Кун_кайфияти

Жинниликми ё қитмирлик?

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

@PARKENT_TONGI
12.6K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-05-15 05:02:01

Бировга балчиқ отишга ҳаракат қилманг! Сиз отган лой мўлжалга тегмаслиги мумкин, лекин қўлларингиз ифлос бўлганича қолаверади...

Альбер Камю

@PARKENT_TONGI
12.5K views02:02
Ochish/sharhlash
2023-05-15 04:01:30 #Тафаккур

Чумолидан сўрабдилар:

— Қаерга кетяпсан?

— Каъбага, — дебди у. — Бу юришда қачон етиб борасан?

— Етиб боролмасам ҳам, ҳеч бўлмаса шу йўлда ўламан-ку. — дебди чумоли олий мақсад йўлида қатъийлик кўрсатиб.

@PARKENT_TONGI
12.5K views01:01
Ochish/sharhlash
2023-05-15 03:01:41


Хайрли кун!

Бугунги кунингиз яхшилик билан бошланиб, яхшиликлар билан ўтсин!

Аллоҳдан сўраб, яхши кайфият сизни асло тарк этмасин қадрдон.

Хар хил гап сўзларга  эътибор  қилмасдан ширин хаёл ва ширин орзу ниятлар билан кунингизни мазмунли ўтказинг.

Яқинларингизга табассум улашиш ёдингиздан кўтарилмасин.

@PARKENT_TONGI
12.9K views00:01
Ochish/sharhlash