Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Kanal manzili: @onalar_kanali
Toifalar: Din , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.78K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Канал сотилади: @Andijanskiy_boy

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2024-06-01 07:10:35 ДЎЗАХИНГДАН ОМОН САҚЛА!

Ҳаётимда ҳар қачон, ҳар гиз
Ишларимни Ўзинг ёқлагин!
Парвардигор, ўтинчим ёлғиз:
Дўзахингдан омон сақлагин!

Роббим, дунё ибодатини
Ва охират саодатини
Бизга бергил, билмай отини -
Дўзахингдан омон сақлагин!

Синовингни санамадик зил,
Умримизни айладик ҳазил,
Етмиш йилда тош етар манзил
Дўзахингдан омон сақлагин!

Сенинг қадрингга гоҳ етмаймиз,
Гоҳ йўлингда шаҳид кетмаймиз...
Чидаймиз деб катта кетмаймиз
Дўзахингдан омон сақлагин!

Дилимизда асло йўқдир ғам
Сени ёлғиз илоҳ деган дам.
Парвардигор, ёмон бўлсак ҳам
Дўзахингдан омон сақлагин!

Заҳарданда заққум ютуми,
Титратади дилни тутуни,
Тош ўрнига одам ўтини
Дўзахингдан омон сақлагин!

Жаҳийм узра аламлар лиқ-лиқ,
Кирмасидан йиғлар ҳалойиқ,
Бўлмасак-да жаннатга лойиқ,
Дўзахингдан омон сақлагин!

Хаёлда ҳам азоблар берар,
Даҳшатлари тушимга кирар,
Кўз ўнгимда болам чинқирар,
Дўзахингдан омон сақлагин!

Тайёрмасмиз соатига ҳам,
Давом этар одатига ҳам,
Абу Толиб ҳолатига ҳам...
Дўзахингдан омон сақлагин!

Вужудларга бўлмагай шафқат,
Қип-қизарган водийлар – даҳшат,
Азоб чекар одийлар – даҳшат,
Дўзахингдан омон сақлагин!

Гуноҳларда бардавом бўлдик,
Амалларда чап томон бўлдик,
Имом бўлдик ва тамом бўлдик,
Дўзахингдан омон сақлагин!

Осийликда бўлдик пешқадам,
Солиҳликка юрмас ҳеч қадам,
Босаяпмиз гарчи кеч қадам,
Дўзахингдан омон сақлагин!

Билмасдирман мавҳум эртангни,
Кечир, Роббим, қалби сатангни,
Ўзинг кечир ёмон бандангни
Дўзахингдан омон сақлагин!

Сўнгги сўзим айтиб ўламан,
Гуноҳим кўп, Роббим, биламан!
Фақат Сенга умид қиламан:
Дўзахингдан омон сақлагин!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
12.2K views04:10
Ochish/sharhlash
2024-06-01 04:07:28
Ассалому Алайкум!

Хайрли тонг!


Катта эшикларнинг ҳам калитлари кичикдир...

Орзу-умидларингизнинг буюклиги, кўплиги сизни ҳаракатдан тўхтатмасин...

Ким билсин, балки биргина дуоингиз Аллоҳ ҳузурида ижобат бўлиб, имконсиз деб билган нарсангизни амалга оширар...

Етарки сиз «Эй Роббим!» деб айтинг!


Янги тонг, янги ниятлар, янги умидлар, янги орзулар муборак бўлсин!

Барчага кун давомида аьло кайфият хамрох бўлсин!

Хар бир кунингиз хайрли, файзли барокатли бўлсин!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
17.2K views01:07
Ochish/sharhlash
2024-05-31 14:13:02 Сиз ҳам ишланг эркак

(Ҳаётий воқеа)

Эрта-ю кеч ишлар аёл,
Уйқуси йўқ тун бедор.
Уйда ўтирар ялқов эр,
Ишламасдан тайёр ер.

Рўзғор кетидан қувиб
Халоват не унутди,
Эрига инсоф сўраб
Умри шу зайл ўтди.

"Ишланг"-, деса эрига
Бохонаси бир талай,
Санаб соноғига етмас,
Хуллас аёли малай.

Сабр қил мунис аёл,
Хали кўрасан рохат.
Қўй қарғама муштипар
Балоси сенга офат.

Хотин этагини тутиб,
Қандай юрибсиз эркак.
Боқмас экансиз унда
Оила қуриш не керак.

Қани сизда ор, номус
Эркакка яраша хислат,
Аёлин кўчага ташлаб
Хотрижамсиз йўқ ғурбат.

" Иш йўқ "-, демангиз асло
Иштиёқ бўлса муҳайё,
Ҳалол ишда уят йўқ,
Кимдан қиласиз ҳаё.

Уйда ўтирмай бекор
Қани арава тортинг,
Ё мардикор бўлинг
Рўзғор юкини ортинг.

Билиб қўйинг хой эркак,
Аёл сизга омонат.
Даюс эркак зотига,
Хаттоки харом жаннат.

Юсупова Зулфия

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
10.9K views11:13
Ochish/sharhlash
2024-05-31 07:02:20 Вақт ва хаёт ҳақида афоризмлар!

Ҳаётни севасанми? Севсанг, вақтни бой берма, чунки вақтдан ҳаёт деган мато яралади.

Тезкор вақт, қайтиб келмайдиган вақт инсоннинг энг қимматбаҳо бойлигидир, бинобарин, уни елга совурмоқ бориб турган талон- торожликдир.

Одамзод ҳаёти тежалган вақтга қараб узаяди.

Вақт бизнинг энг арзон ва айни вақтда энг қимматбаҳо мулкимиздир, чунки вақт туфайли биз ҳамма нарсага эришамиз.

Вақт мавжуд воситаларнинг энг қимматлисидир.

Қўлимиздан келадиган барча уддабуронликлар чидам ва вақтнинг аралашмасидан бошқа нарса эмас.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
10.0K views04:02
Ochish/sharhlash
2024-05-31 04:01:20
Умр берди Аллоҳим шукрлар бўлсин.
Исломни яратди зикрлар бўлсин.
Қалбингиз илм - нурларга тўлсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!!!
Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!


Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Жума куни кимга нимани раво кўрсангиз ўшани юборинг дейишади.

Мен сизларга шу ерларда 2 ракат намоз ўқишликни раво кўрдим. Ният қилган барчага насиб қилсин
!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
23.1K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-05-30 14:27:02 ​​Момо Ҳавонинг яралиши

Одам Ато машааллоҳ.
Яратилди,бор бўлди.
Жаннат аҳли таъзимда.
Беадад бахт ёр бўлди.

Юрар Беҳишт  боғида.
Фаришталар қошида.
Боғи Эрам гул чаман.
Абир, райҳон, ё суман.

Соя салқин субҳи дам.
Йўқдир асло қайғў ғам.
Ҳазрати Одам ягона.
Доим айтар ҳамд сано...

....Оллоҳ кўрса  Одамни.
Муборак ҳақ қадамни.
Зериккандай кўринди.
Унга бир жуфт илинди.

Чап қовурға биридан.
Юрак тафти тўридан
Яратибди давони.
Гўзал Момо Ҳавони.

Сулув ақли донодур.
Ҳурлардан ҳам аълодур.
Ҳусни ойлардан ортиқ.
Одамга қилди тортиқ.

Маҳр никоҳ  хасмига.
Иймон қўшиб ҳуснига.
Гувоҳ бўлди, пок ҳурлар.
Сочишди, гавҳар дурлар.

Шартин қўйди Худойим.
Эшит Одам, бегойим.
Емайсиз шу бир неъмат.
Сизларга тушар қиммат.

Розимиз, хўп дейишди.
Сарполарин кийишди.
Жаннат тамом йиғилди.
Жуфтлик шундан туғилди.

Тубо ости тўй бўлди.
Ёқимли сас куй бўлди.
Барчалар жам бўлдилар.
Шодиёна қилдилар.

Одам хурсанд шод бўлди.
Бағри дили обод бўлди.
Яратганга шукр айтди.
Минг ташаккур зикр айтди.

Жамолига тўймас у.
Энди ёлғиз қуймас у.
Хушнуд этар танини.
Қадрлаб ҳар онини.

Момо Ҳаво нозланар.
Ҳар тунда пардозланар.
Мушк анбардай бўй тарар.
Жуфтин кўнглига қарар..

....Икковлан яшар эди.
Ризқини ошар эди...
Бундан ғазабга тўлиб.
Азозил келди кириб.

Одам кетган  далага.
Момо қараб болага.
Бир сир айтай кел, деди.
Ҳақиқатни бил деди.

Очинг деди кўзингиз.
Қайтиб олинг сўзингиз.
Кечманг асло емакдан.
Сизлар учун кўмакдан.

Тақиқланган таомда.
Бир ҳикмат бор, зиё бор.
Есангиз то тонггача.
Олимсиз Маҳшаргача.

Келса Одам сўлдим денг.
Бошқоронғу бўлдим денг.
Олиб кел денг шу хилдан.
Қийиқ, ахтаринг қилдан.

Хўп ўргатиб ҳийлани.
Барбод этиб оилани.
Бузғунчилик бошланди.
Одам кўнгли ғашланди.

Кўниб Момо макрига.
Лафз этмади аҳдига.
Нафси бедор сочилди.
Авратлари очилди.

Ошкор этиб ўзларин.
Жавдиратиб кўзларин.
Ашк ила юз ювилди.
Жаннатлардан қувилди.

Тушди ернинг қаърига.
Тўлди фарёд зорига.
Синовдасиз Қиёмат.
Энди қилманг маломат.

Азозилдай фаришта.
Шайтон бўлди ҳар ишда.
Берди унга зулматни.
Харом этди Жаннатни.

Исми шайтони лаъин.
Бандага бўлди хоин.
То Қиёмат тақибдир.
Бир бирига рақибдир.

Ярлақасин Яратган.
Ислом нурин таратган.
Дилларга нур, ҳаловат.
Пайғамбарга саловат.

Ёздим қодир қилгунча.
Эшитганим билгунча.
Дуо қилинг онамни.
Асрасин тўрт боламни.

Қиссам бўлди ниҳоя.
Аҳли  динга кифоя.
Узр бўлса хатойим.
Ўзинг кечир Худойим.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
7.5K views11:27
Ochish/sharhlash
2024-05-30 04:01:58
Табассум музни эритади, барчага хурсандчилик улашади, кўнгил жароҳатларига, озорларига малҳам бўлади..
Табассум соф инсоний алоқалар калитидир..

Ассалому алайкум Қадрдоним!

ХАЙРЛИ ТОНГ!


Кайфиятингиз аъломи?
Бир табассум қилинг, атрофга самимий боқинг, ишонаман-ки, кўнглингиз янаям ёришди!
Табассум қалбингизни нурга, меҳрга тўлдириш баробарида,билинг-ки, ўзгаларга ҳам мислсиз завқ беради.
Табассум, хўшкайфият кун давомида сизни асло тарк этмасин, Қадрдоним!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.1K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-05-29 14:03:55 Дилларни оғритмоқ Гуноҳ, билиб қўй,
Кимни хафа қилсанг, Узр сўраб қўй.
Агар улар қалбингга Озор берсалар,
Аллоҳимдан уларга бир Бахт тилаб қўй.

Эҳсон учун доим Очилсин қўлинг,
Савоби тегса гар, Очиқдир йўлинг.
Омадга тўлади Ўнгинг ҳам сўлинг,
Аллоҳимдан чиройли Ажр тилаб қўй.

Ҳаёт нима ўзи? Ўлгунча синов!
Кимдир роҳат кўрса, Кўрмайди биров.
Умринг ўтиб, сочинг Бўлгунча қиров,
Аллоҳимдан туганмас Сабр тилаб қўй.

Гуноҳлар дейсанми? Гуноҳсиз ким бор?!
Билиб туриб гуноҳ Қиламиз такрор.
Гуноҳи бўлмаган бир Парвардигор,
Аллоҳдан ўзингга бир Афв тилаб қўй.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
16.1K views11:03
Ochish/sharhlash
2024-05-29 07:20:03 ​ Ҳозир сиз ўзингиз яратган дунёингиздасиз!

Биласизми, ҳозир Сиз ўзингиз яратган дунёйингиздасиз. Юрагингизда нимани ушлаб турсангиз, у амалга ошади.

Сезганмисиз нимадандир қаттиқ ҳайратлансангиз, ўша воқеа Сизнинг ҳаётингизда ҳам рўй беради.

Ҳар бир инсонда кимдандир ёки нимадандир айрилиб қолиш каби қўрқуви бор.

Aгар атрофингизда ҳамма инсон бу СИЗ эканлигингизни англаганингизда, ўзгаришни ўзингизни қайси одатингиздан бошлаган бўлар эдингиз ва ўзингизга қандай муносабатда бўлардингиз?

Мукаммалликни кутманг ва талаб қилманг - у Ер юзида йўқ!.

Оддий одамларни севинг.
Оддий одамларда ёмонлик йўқ. Ҳар бир инсонда ўзига хослик бор. Ушбу ўзига хосликни ҳурмат қилинг.

Ҳеч қачон шошилманг ва бошқаларни ҳам шошилтирманг; дарахтни силкитманг - олма пишганида ўз-ўзидан тушади. Ҳамма нарса ўз вақтида ва қандай бўлиши керак бўлса шундай юз беради.

Ҳар бир инсон ўзи хоҳлаганича яшайди: қилган муносаби, атрофга таратаётган туйғулари билан ҳаётини шакллантиради.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
8.6K views04:20
Ochish/sharhlash
2024-05-29 04:01:40
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Хайрли тонг азизлар!


Барчангизга солиҳ амалларга серхосил бўлган хайрли тонг ва узоқ умр тилаймиз! Ҳамиша Аллоҳнинг панохида бўлинг!

Бугун ҳафтанинг чоршанба куни

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин.

Кунни шукроналик билан бошланг..Янги тонг учун алҳамдулиллаҳ!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
15.3K views01:01
Ochish/sharhlash