Get Mystery Box with random crypto!

#Befarqemasman

Telegram kanalining logotibi menbefarqemasman — #Befarqemasman B
Telegram kanalining logotibi menbefarqemasman — #Befarqemasman
Kanal manzili: @menbefarqemasman
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 591

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2023-04-28 16:40:43
#befarqemasman

Тарихимизни биргаликда ёзамиз

@menbefarqemasman
977 views13:40
Ochish/sharhlash
2023-04-28 15:51:06
#befarqemasman

Беҳруз Мамадалиев, Сурхондарё вилояти Маданият ва туризм бош бошқармаси ходими:

— Янгиланаётган Конституциямизнинг 28-моддасида шахснинг айбдорлиги учун эмас, балки айбдорлиги тахмин қилиниб, у жазога тортилса, инсоннинг қадрига, унинг шаънига ўчмас доғ тушиши ҳақида сўз боради. Тасаввур қилайлик, жиноят иши бўйича суриштирувчи, терговчи тергов ҳаракатлари, суд эса суд тергови орқали далиллар тўплайди. Улар ўз вазифасини бажаришда инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун ҳар доим ҳам куйинмаслиги мумкин.
Янги таҳрирдаги Конституцияга киритилаётган қоидага кўра, борди-ю, терговда айб эълон қилинса ҳам, бундай вазиятда судда айбини тасдиқловчи далилларнинг етарли эмаслиги туфайли унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилади. Бунда “исботланмаган айб – исботланган айбсизликка тенг” деган халқаро стандарт амал қилади. Мисол сифатида айтиш мумкинки, мамлакатимиз судлари томонидан сўнгги 5 йилда 4 минг 700 нафардан ортиқ фуқаро оқланган.
Энг асосийси, Конституцияга киритилаётган янги норма суриштирув, тергов ва суд жараёнида фақат ишончли ва қонуний далиллардан фойдаланишни таъминлайди ҳамда шахсни асоссиз равишда жавобгарликка тортишнинг олдини олади. Мен бефарқ эмасман, сизни ҳам бефарқ бўлмасликка чорлаб қоламан!

@menbefarqemasman
2.6K views12:51
Ochish/sharhlash
2023-04-28 14:43:06
#befarqemasman

Шерзод Турдиев, ўқитувчи (Фарғона вилояти):

— Менинг мутахассислигим Конституциявий ҳуқуқ бўлгани боис ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича қизиқишим жуда ҳам баланд. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ўқиб чиқиб конститутциявий ислоҳотларнинг энг муҳим жиҳати сифатида инсон, давлат, жамият ўртасида мустаҳкам кўприк барпо этилаётганини алоҳида эътироф этмоқчиман. Конституция иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ўзгаришларга қараб, замон талабларига ҳамоҳанг тарзда янгиланиб бориши лозим. Айнан шу талабларни теран англаган ҳолда давлатимиз раҳбари бошчилигида конституциявий ислоҳотларнинг илгари сурилиши, бунинг учун махсус комиссия тузилиши, халқнинг ўзидан таклифлар олиб қонун лойиҳаси шаклига келтирилиши бу, жаҳон амалиёти учун, айниқса,  Европа ва Шарқий Европа суд амалиёти учун жуда катта янгилик бўлди. Шу муносабат билан барчамиз Бош Қомусимизга бефарқ бўлмаслигимиз лозим. Барча юртдошларимизни, жумладан, ҳуқуқшунос дўстларимизни референдумда фаол иштирок этишга чақириб қоламан.

@menbefarqemasman
3.7K views11:43
Ochish/sharhlash
2023-04-28 13:31:06
#befarqemasman

Солияжон Раҳимберганова,
"Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири:


— Янгиланаётган Конституциянинг XV-боби оммавий ахборот воситалари фаолияти билан боғлиқ. 82-моддасида "Оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади" дея қайд этилмоқда. Бу журналистларнинг ўз фаолиятларини янада самарали юритишига ҳуқуқий асос бўлади. Биз жамоамиз аъзолари билан 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида фаол иштирок этамиз. Барча юртдошларимизни ҳам ушбу референдумда фаол қатнашишга чақирамиз.

@menbefarqemasman
453 views10:31
Ochish/sharhlash
2023-04-28 12:20:32
#befarqemasman

Венера Каленова, Нукус шаҳри 31-сонли мактаб директори, Жўқорғи Кенгес депутати:

— Мамлакатимизда бугун қай бир соҳага, қай бир тармоққа эътибор бермайлик, ислоҳотлар, янгиликлар халқимиз учун катта қувонч эканлигини кўрамиз. Янгиланаётган Конституция ҳам халқимизнинг қалбида катта ўрин олган. Фуқаролардан келиб тушган 2200 дан кўпроқ тавсиялар бугунги Конституциямизнинг лойиҳасига, эртанги кунига катта мазмун-моҳият бағишлайди. Мен ўқитувчи сифатида шуни айта оламанки, янги таҳрирдаги Конституциясининг 50, 51, 52, 53-моддаларида таълим сифатини ошириш, шу жумладан, ўқитувчиларнинг обрўйи, статуси юқори даражада акс эттирилмоқда. Шу сабаб ҳам кутилаётган референдумда фаол бўлишга чақириб қоламан.

@menbefarqemasman
2.7K views09:20
Ochish/sharhlash
2023-04-28 11:03:07
#befarqemasman

Насиба Турғунова, мактабгача таълим муассасаси ходими (Қибрай тумани):

— Конституцияга киритилаётган ўзгартиришларда бугунги ҳаётимизда зарур бўлган ижтимоий соҳа вакилларининг ҳуқуқлари ҳар томонлама ҳимоя қилинмоқда. 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда оиламиз билан иштирок этамиз! Биз Конституциямизга бефарқ эмасмиз!

@menbefarqemasman
6.7K views08:03
Ochish/sharhlash
2023-04-28 10:08:06
#befarqemasman

Шоҳжаҳон Абдураҳмонов, Андижон давлат тиббиёт институти талабаси:

— Янгиланаётган Конституциянинг 43-моддасида давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриши белгиланмоқда. Мен бунга бефарқ эмасман. Ўзбекистон Республикасининг барча фуқароларини референдумда иштирок этишга чорлаб қоламан.

@menbefarqemasman
1.9K views07:08
Ochish/sharhlash
2023-04-28 08:26:06
#befarqemasman

Самия Жўраева, Термиз давлат университети ўқитувчиси:

— Янгиланаётган Конституциямизнинг 23-моддаси 3-бандида "Давлат хорижда яшаётган ватандошларимиз билан алоқаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш тўғрисида халқаро нормаларга мувофиқ ғамхўрлик қилади" дея белгиланмоқда. Давлат ўз фуқароларини қаерда яшашларидан қатъий назар ҳимоя қилиши шарт ва лозим. Ўзбекистон Республикасининг паспортида шу паспорт эгаси давлат ҳимоясида деб бежиз белгилаб қўйилгани йўқ. Янги Конституциямизга мувофиқ, хорижда яшаётган ватандошларимиз Ўзбекистон ҳудудида тадбиркорлик қилишга, инвестициялар киритиш, илмий, маънавий, маърифий йўналишларга жалб қилишга эътибор қаратилган. Ва бу қонунан кафолатмоқда. Мен бефарқ эмасман ва сизларни ҳам бефарқ бўлмасликка чақириб қоламан.

@menbefarqemasman
2.1K views05:26
Ochish/sharhlash
2023-04-27 13:18:06
#befarqemasman

Зилола Собирова, Фарғона давлат университети кафедра мудири:

— Жамиятни инсон, инсонни таълим-тарбия ўзгартиради. Миллат ривожи ва интеллектуал салоҳиятини ошириш авваламбор ўқитувчилар фаолиятига боғлиқ. Шу боис мамлакатимизда ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўсини кўтариш, муаллим-устозларни қадри, шаъни, ғурурини тиклаш, уларни моддий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва самарали меҳнат фаолияти учун муносиб шароиятлар яратилмоқда. Конституциямизга киритилаётган янги норма ҳам устоз-муаллимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг шаъни, қадр-қиммати муносиб ҳимояланишига хизмат қилади. Мен Конституциямизга киритилаётган ўзгаришларга бефарқ эмасман. Сизларни ҳам бефарқ бўлмасликка чақириб қоламан.

@menbefarqemasman
8.2K viewsedited  10:18
Ochish/sharhlash
2023-04-27 10:15:32
#befarqemasman

Барно Жалғасбаева, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ёшлар уюшмаси матбуот котиби, ёшлар медиа гуруҳи етакчиси:

— Ўзбекистон Республикасининг янгиланаётган Конституциясининг XV-боб 81, 82-моддаларида оммавий ахборот воситалари ҳақида сўз юритилган. Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига аралашиш ёки тўсқинлик қилиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Мен ўз соҳам бўйича киритилаётган ўзгаришларга бефарқ эмасман.

@menbefarqemasman
9.8K views07:15
Ochish/sharhlash