Get Mystery Box with random crypto!

#Befarqemasman

Telegram kanalining logotibi menbefarqemasman — #Befarqemasman B
Telegram kanalining logotibi menbefarqemasman — #Befarqemasman
Kanal manzili: @menbefarqemasman
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 591

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-04-27 09:07:06
#befarqemasman

Шихназар Раҳимов, Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими:

— Конституциямизга бир қанча ўзгариш ва қўшимчалар киритилмоқда. Масалан, янгиланаётган Конституциянинг 50-моддасида ҳар ким бепул таълим олиш ҳуқуқига эга эканлиги ёки 53-моддасида илмий-техникавий, бадиий ижод эркинлиги, маданий ютуқлардан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади дейилмоқда. Мен бу ўзгаришларга бефарқ эмасман. Сизни ҳам референдумда фаол иштирок этишга чорлайман.

@menbefarqemasman
4.7K views06:07
Ochish/sharhlash
2023-04-27 08:14:06
#befarqemasman

Жаҳонгир Абдусатторов, “Avto Climate Control” MЧЖ логистика бўлими бошлиғи (Андижон вилояти):

— Янгиланаётган Конституцияда эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш қонун билан белгиланмоқда. Мисол учун, 47-модда бу ҳақда қонунан белгилаб қўйилмоқда. Мен бунга бефарқ эмасман. Барчани 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чорлайман.

@menbefarqemasman
4.5K views05:14
Ochish/sharhlash
2023-04-26 15:11:06
#befarqemasman

Нилуфар Исакова, Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона шаҳар кенгаши раиси:

— Бугунги кунда аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири — экологик муаммолардир. Айнан бу муаммоларнинг ечими Янги таҳрирдаги Конституциямизда ўз аксини топмоқда. Мен табиатни севаман ва унга бефарқ эмасман. Унга зарар етказишларини истамайман. Шунинг учун ҳам референдумда фаол иштирок этишга чорлаб қоламан.

@menbefarqemasman
3.5K views12:11
Ochish/sharhlash
2023-04-26 12:12:07
#befarqemasman

Камила Муратбаева, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ёшлар уюшмаси ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда имконияти чекланган талабалар билан ишлаш бўйича етакчи:

— Янгиланаётган Конституциянинг XI-боб 60-моддаси: фуқаролар Конституция ва қонунлар олдида тенг ҳуқуқли бўлган юрт фарзанди эканлигимдан мамнунман ҳамда референдумда ўз йўналишим бўйича ўзгаришларга бефарқ эмасман.

@menbefarqemasman
2.6K views09:12
Ochish/sharhlash
2023-04-26 11:09:12
#befarqemasman

Хуршида Холиқова, ҚМИМ ўқитувчиси (Қашқадарё вилояти):

— Янгиланаётган Конституцияда аёл, хотин-қизлар сўзлари 3 марта такрорлангани бугун аёл-қизларга кўрсатилаётган юксак эҳтиром, эътибор натижаси десак муболоға бўлмайди. Жамиятимизнинг энг катта бўғини саналмиш оила аёлларнинг тарбиясига таянади. Шундай экан, оналаримиз, аёлларимизнинг давлат сиёсати даражасида Бош Қомусимизда ҳимояланиши юртимизда ҳар бир аёлга ҳурмат кўрсатилишидан дарак беради. Мен шу боис ҳам ўзгаришларга бефарқ эмасман. Қолаверса, она сифатида фарзандларим сифатли таълим олиши учун Конституцияга киритилаётган ўзгаришлардан мамнунман.

@menbefarqemasman
3.0K views08:09
Ochish/sharhlash
2023-04-26 09:05:32
#befarqemasman

Ҳамидулло Ҳабибуллаев, талаба (Фарғона вилояти):

— Ўзбекистонда ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Ва биз ёшлар асосий ахборотни Интернет орқали оламиз. Дўстлар, яқинларимиз билан онлайн мулоқат қиламиз. Зарурат туғилса, масофадан туриб билим оламиз. Янгиланаётган Конституциямизда давлат Интернет тармоғидан фойдаланишни таъминлашни кафотлатланиши биз ёшлар учун дунё билан ҳамнафас бўлишни таъминлайди, деб ўйлайман. 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қоламан.

@menbefarqemasman
2.7K views06:05
Ochish/sharhlash
2023-04-25 13:29:23
#befarqemasman

Света Ниетуллаева, Қорақалпоқ давлат университети магистранти:

— Болалигимдан ўқитувчи бўлишни орзу қилар эдим. Ўша болалик орзумимнинг биринчи босқичида бакалавр йўналиши бўйича дипломга эга бўлдим. Билимимни янада ошириш учун магистратура йўналишида ўқишни давом эттиришга оилавий шароитим сабаб контракт тўлаш имконияти бўлмаган эди. Мамлакатимизда сўнгги йилларда хотин-қизларнинг юқори билим олиши, ишлаши учун кенг имконият ва имтиёзлар берилмоқда. Мен ушбу имкониятлардан фойдаланган ҳолда ҳозир 2-босқич магистрантиман, ўз олдимга илмий унвонга эга бўлишни  мақсад  қилиб қўйганман. Бунга тўлиқ имконият бор, сабаби, янгиланаётган Конституцияда таълим соҳаси бўйича кўплаб моддалар ва илм-фанга алоқадор меъёрлар деярли 2 баробарга оширилиши ўз аксини топмоқда. Мен бефарқ эмасман. Тенгдош ёшларимизни ҳам бефарқ бўлмасликка чақириб қоламан.

@menbefarqemasman
4.3K viewsedited  10:29
Ochish/sharhlash
2023-04-25 12:05:31
#befarqemasman

Аҳмадбек Исаков, "Uz-Sae Myung Co." АЖ Ижро интизоми ва мувофиқлаштириш сектори бошлиғи (Андижон вилояти):

— Янги таҳрирда қабул қилинаётган Конституциямизда илк маротаба ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги назарда тутилмоқда. Ушбу норма янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳақиқий инқилобий янгиликлардан бири сифатида мулкчилик муносабатларидаги бўшлиқларни тўлдиради.
Мен бунга бефарқ эмасман.
Барчангизни референдумга фаол иштирок этишга чорлайман.

@menbefarqemasman
5.6K views09:05
Ochish/sharhlash
2023-04-25 10:53:11
#befarqemasman

Мунира Арипова, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Самарқанд вилоят ташкилоти раиси:

— Фуқаролар кўпчиликнинг манфаатига тегишли муаммоларни ҳал қилишда ўз бирлашма ва ташкилотларини ташкил этиши, ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилишлари фуқаролик жамиятининг бирламчи шартларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун фуқароларнинг хилма-хил соҳалар бўйича минглаб нодавлат ташкилотлари ташкил этилиб фаолият юритиб келмоқда. 1991 йилда  100 га яқин ННТлар мавжуд бўлган бўлса, ҳозирда улар сони 10 мингга яқинлашган. Қонунчиликка кўра, жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд, муассаса ва бошқа шаклдаги ННТлар тузилиши мумкин бўлсада, амалдаги Конституцияда фақат жамоат бирлашмалари эътиборга олинган. Шу ўринда Конституцияга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ОАВ фуқаролик жамиятининг асосини ташкил этиши борасида янги тушунчалар киритилиши мазкур тузилмаларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва улар қонуний манфаатларининг ҳуқуқий кафолати яратилишига асос бўлади.
Мен бунга бефарқ эмасман!

@menbefarqemasman
1.9K views07:53
Ochish/sharhlash
2023-04-25 09:42:06
#befarqemasman

Лолахон Бекова, миллий либослар бўйича дизайнер (Хоразм вилояти):

— Мен 25 йиллик тажрибага эга дизайнерман. Иш фаолиятимни ҳақ-ҳуқуқларим доирасида олиб борганим туфайли дизайнерлик касбимни бизнес даражасига олиб чиқдим. Мен Конституциямизга бир қатор ўзгаришлар киритилишига бефарқ эмасман. Ва 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда иштирок этаман.

@menbefarqemasman
1.9K views06:42
Ochish/sharhlash