Get Mystery Box with random crypto!

#befarqemasman Солияжон Раҳимберганова, 'Хоразм ҳақиқати” ва | #Befarqemasman

#befarqemasman

Солияжон Раҳимберганова,
"Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири:


— Янгиланаётган Конституциянинг XV-боби оммавий ахборот воситалари фаолияти билан боғлиқ. 82-моддасида "Оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади" дея қайд этилмоқда. Бу журналистларнинг ўз фаолиятларини янада самарали юритишига ҳуқуқий асос бўлади. Биз жамоамиз аъзолари билан 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида фаол иштирок этамиз. Барча юртдошларимизни ҳам ушбу референдумда фаол қатнашишга чақирамиз.

@menbefarqemasman