2023-04-03 08:36:26
#befarqemasman
Салима Холдорова, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси (Навоий вилояти):
— Ўзим асли Қирғизистонда туғилиб, вояга етганман. Узоқ йиллардан буён Ўзбекистонда яшаб келаяпман. Бугунги кунда Ўзбекистонда рўй бераётган ислоҳотларга #befarqemasman. Айниқса, янги Конституциямизга Ўзбекистон — ижтимоий-ҳуқуқий давлат тушунчаси киритилмоқда. Бу, албатта, Ўзбекистонда яшайдиган ҳар бир инсоннинг қадр-қиммати юксалтирилишини ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватланишини англатади. Ҳаётимда яқин йилларда иккита қувончли воқеа рўй берди: биринчиси, 25 йилда Ўзбекистон фуқаролигини олдим, иккинчиси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилиндим. Ўзим мисолимда айтаманки, юртимизда миллатлараро тотувликка катта эътибор берилаётгани мени қувонтиради.
@menbefarqemasman
4.1K views05:36