Get Mystery Box with random crypto!

#befarqemasman Зилола Собирова, Фарғона давлат университети | #Befarqemasman

#befarqemasman

Зилола Собирова, Фарғона давлат университети кафедра мудири:

— Жамиятни инсон, инсонни таълим-тарбия ўзгартиради. Миллат ривожи ва интеллектуал салоҳиятини ошириш авваламбор ўқитувчилар фаолиятига боғлиқ. Шу боис мамлакатимизда ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўсини кўтариш, муаллим-устозларни қадри, шаъни, ғурурини тиклаш, уларни моддий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва самарали меҳнат фаолияти учун муносиб шароиятлар яратилмоқда. Конституциямизга киритилаётган янги норма ҳам устоз-муаллимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг шаъни, қадр-қиммати муносиб ҳимояланишига хизмат қилади. Мен Конституциямизга киритилаётган ўзгаришларга бефарқ эмасман. Сизларни ҳам бефарқ бўлмасликка чақириб қоламан.

@menbefarqemasman