Get Mystery Box with random crypto!

#befarqemasman Самия Жўраева, Термиз давлат университети ўқи | #Befarqemasman

#befarqemasman

Самия Жўраева, Термиз давлат университети ўқитувчиси:

— Янгиланаётган Конституциямизнинг 23-моддаси 3-бандида "Давлат хорижда яшаётган ватандошларимиз билан алоқаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш тўғрисида халқаро нормаларга мувофиқ ғамхўрлик қилади" дея белгиланмоқда. Давлат ўз фуқароларини қаерда яшашларидан қатъий назар ҳимоя қилиши шарт ва лозим. Ўзбекистон Республикасининг паспортида шу паспорт эгаси давлат ҳимоясида деб бежиз белгилаб қўйилгани йўқ. Янги Конституциямизга мувофиқ, хорижда яшаётган ватандошларимиз Ўзбекистон ҳудудида тадбиркорлик қилишга, инвестициялар киритиш, илмий, маънавий, маърифий йўналишларга жалб қилишга эътибор қаратилган. Ва бу қонунан кафолатмоқда. Мен бефарқ эмасман ва сизларни ҳам бефарқ бўлмасликка чақириб қоламан.

@menbefarqemasman