Get Mystery Box with random crypto!

#befarqemasman Беҳруз Мамадалиев, Сурхондарё вилояти Мадания | #Befarqemasman

#befarqemasman

Беҳруз Мамадалиев, Сурхондарё вилояти Маданият ва туризм бош бошқармаси ходими:

— Янгиланаётган Конституциямизнинг 28-моддасида шахснинг айбдорлиги учун эмас, балки айбдорлиги тахмин қилиниб, у жазога тортилса, инсоннинг қадрига, унинг шаънига ўчмас доғ тушиши ҳақида сўз боради. Тасаввур қилайлик, жиноят иши бўйича суриштирувчи, терговчи тергов ҳаракатлари, суд эса суд тергови орқали далиллар тўплайди. Улар ўз вазифасини бажаришда инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун ҳар доим ҳам куйинмаслиги мумкин.
Янги таҳрирдаги Конституцияга киритилаётган қоидага кўра, борди-ю, терговда айб эълон қилинса ҳам, бундай вазиятда судда айбини тасдиқловчи далилларнинг етарли эмаслиги туфайли унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилади. Бунда “исботланмаган айб – исботланган айбсизликка тенг” деган халқаро стандарт амал қилади. Мисол сифатида айтиш мумкинки, мамлакатимиз судлари томонидан сўнгги 5 йилда 4 минг 700 нафардан ортиқ фуқаро оқланган.
Энг асосийси, Конституцияга киритилаётган янги норма суриштирув, тергов ва суд жараёнида фақат ишончли ва қонуний далиллардан фойдаланишни таъминлайди ҳамда шахсни асоссиз равишда жавобгарликка тортишнинг олдини олади. Мен бефарқ эмасман, сизни ҳам бефарқ бўлмасликка чорлаб қоламан!

@menbefarqemasman